Расул Кушербаев: "Open budjet" ҳам нохолис тизимга айланиб бормоқда

Расул Кушербаев: "Open budjet" ҳам нохолис тизимга айланиб бормоқда

24 март куни Расул Кушербаевнинг Телеграмдаги расмий "Кушерваевга мурожаат" каналида "Ўқитувчилар "Open budjet"га овоз йиғишга мажбурланмоқда" сарлавҳаси bilan хабар жойланди.

Унда Наманган вилояти, Уйчи туманидан бир неча ўқитувчиларнинг мурожаат акс этган. Қайд этилишича, мурожаатчилар бугун ишга чиқишган. Аммо мактаб директори "Open budjet" га "100 тадан овоз йиғасан", деб ҳаммани кўчага ҳайдаган.

"Ёшимиз 50 дан ўтганда кўчама-кўча юриб, овоз йиғаяпмиз. Минг ланат шу "Open budjet"ига. Яна ўқитувчи сарсон. Қачонгача бундай ноҳақликларга чидаш мумкин?",-дейилади мурожаатда.

Расул Кушербаевнинг ўзи эса Андижоннинг Андижон, Шаҳрихон, Олтинкўл, Фарғонанинг Риштон, Қува туманлари, Наманган шаҳридан ҳам ҳудди шундай мурожаатлар келаётганини маълум қилган.

"Барчасида битта масала: директоримиз овоз йиғишга мажбурлаяпти. Бунга ҳаққи борми? Бу мажбурий меҳнат эмасми?

Мактабгача va мактаб таълими вазирлиги ҳудудлардаги бошқармаларига ўқитувчиларни бунга мажбурламаслик масаласида алоҳида кўрсатма юбориб, мажбурлаётган мактаб раҳбарларига чора кўришни бошламаса бўлмайди шекилли.

Афсус "Open budjet" ҳам нохолис тизимга айланиб бормоқда",-дея изоҳ ёзади Кушербаев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!