Расман! "Ювентус" ўз афсонасининг ўғлини сотиб олди

Расман! "Ювентус" ўз афсонасининг ўғлини сотиб олди

23 ёшли ярим ҳимоячи Кефрен Тюрам-Юльен "Ювентус"га ўтди, деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати. Футболчи бунга қадар “Ницца” шарафини ҳимоя қилган.

Турин клуби жамоа афсонасининг ўғли билан беш йиллик шартнома имзолади.

Тюрам 2019 йилдан бери "Ницца"да тўп суриб келаётган эди. У ўтган мавсум француз клуби сафида барча турнирларда жами 29 та ўйин ўтказиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган. Трансфермаркт интернет порталига кўра, ярим ҳимоячининг тахминий нархи 35 миллион еврони ташкил қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!