Расман. Жалолиддин Машарипов Греция клуби билан шартнома имзолади

Расман. Жалолиддин Машарипов Греция клуби билан шартнома имзолади

Ўзбекистонлик ҳужумкор футболчи Жалолиддин Машарипов ўзига янги жамоа топди. У Грециянинг «Пансеррайкос» клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.

Машариповнинг сўнгги клуби Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби бўлганди. У ар-риёдликлар билан бир ой аввал шартнома бекор қилганди. Шу боис, Жалолиддин «Пансеррайкос» сафига эркин агент сифатида ўтди.

«Пансеррайкос» Греция Суперлигасининг жорий мавсумида 5 та ўйиндан кейин 6 очко билан жадвалда 8-ўринни эгаллаб турибди (14 жамоа ичида). Клуб эртага сафарда "Астерас" жамоаси майдонида майдонга тушади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!