Расман! Анъанавий ўқиш қачондан бошланишига ойдинлик киритилди

A A A
Расман! Анъанавий ўқиш қачондан бошланишига ойдинлик киритилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги жорий йилнинг 23 январидан эътиборан барча олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун дарс машғулотлари анъанавий тарзда бошланишини маълум қилди.

Қайд этилишича, назорат ишлари (оралиқ, якуний) таълим муассасалари томонидан белгиланадиган шаклларда мослаштирилган ўқув графикларига мувофиқ амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, талаба-ўқувчиларнинг ўз таълим муассасаларига қайтишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 23 январга қадар узайтирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!