Андижон вилояти туманларининг бирида раққосалик штати учун ишга қабул қилиш эвазига фуқародан 200 доллар пора олган мактабгача таълим ташкилоти директорига ҳукм ўқилди. Бу ҳақда andijonnoma.uz’га вилоят суди матбуот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, фуқаро Г.Д. ўтган йилнинг ноябрь ойида мактабгача таълим ташкилоти директори Н.Р. ҳузурига иш сўраб боради. Мурожаатчи мулоқот чоғида ўзининг олий маълумотли эканини, мусиқа йўналиши бўйича дипломи борлигини билдиради. Директор хореография, яъни раққосалик штати учун бир нафар ходим зарурлигини, ана шу жойга ишга олиши мумкинлигини маълум қилиб, ҳужжатларни йиғиб келишини сўрайди. Суҳбат орасида фуқаро ишга жойлашиши эвазига бирор хизмат бўлса, тайёр эканини билдиради. Боғча мудираси эса ташкилот иссиқхонасини таъмирлаш кераклигини, шунга ҳомийлик қилишини писанда қилади.
Айни мулоқотдан икки кун ўтиб, Г.Д. ҳужжатлари билан бирга, 200 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни директорга етказиб беради. Пулни ҳали сумкасига солиб улгармаган Н.Р. эса Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, холис гувоҳлар иштирокида қўлга олинади.
Жиноят ишлари бўйича Улуғнор тумани суди раиси Шерзод Назиров раислигида кўриб чиқилган суд мажлисида ҳолатга атрофлича баҳо берилиб, Н.Р.га икки йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилот ва муассасаларда мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан мосуво этган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Судланувчининг ҳукм ўқилган санага қадар эҳтиёт чораси тариқасида уй қамоғида сақланган кунлари тайинланган жазодан чегирилиб, 4 йил 10 ой 18 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилган ҳамда унга нисбатан Жиноят кодексининг 72-моддаси татбиқ қилиниб, берилган жазо шартлига алмаштирилган ҳамда 2 йил синов муддати белгиланган.
Қайд этилишича, суд ҳукми билан Н.Р.га синов даврида бажарилиши лозим бўлган бир қатор мажбуриятлар ҳам юклатилган.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.