Рамзан Қодиров бедаво дардга чалинганми?

Рамзан Қодиров бедаво дардга чалинганми?

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров бедаво дардга чалингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Сиёсатчи ўзининг Telegram саҳифасига видеомуносабатини жойлади.

Қодиров киноя билан касаллиги ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига умид қилганларни хафа қилганидан афсусдалигини айтди. У аввалгидек спорт билан шуғулланиши, тоғларга чиқиши, Чеченистонни ривожлантиришдаги муҳим масалаларни муҳокама қилиш билан шуғулланаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, у қўлида тиббий асбоб эмас, балки электрон тасбеҳ борлигини тушунтирди.

Шунингдек, Рамзан Қодиров айримлар унинг кўриш қобилиятига қизиқишини айтиб, 100 фоиз равшан кўришини қайд этди. Сиёсатчи Россия армияси Украинага қарши урушда ғалаба қозонишини ҳам қўшимча қилди.

Февраль ойида Чеченистон раҳбари Россия президентининг Федерал Мажлисга мурожаатини буйраги касаллиги сабабли ўтказиб юборгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!