Қуёш нурларининг фойда ва зарарлари

A A A
Қуёш нурларининг фойда ва зарарлари

Қуёш бизга энг яқин юлдуздир. Қуёш юзи Ер юзига ўхшаб қаттиқ ва мустаҳкам эмас. Бунинг исботи оддий: Қуёш юзининг ҳарорати 6000 С ни ташкил этади. Бундай ҳароратда ҳар қандай метал ва тош ҳам газга айланади, шу сабабли Қуёшни газ шари дейиш мумкин. Аслида Қуёш 75% водород гази ва 25% гелийдан ташкил топган. Қуёш материяни энергияга айлантиради. Қуёшдаги шу энергия водороднинг гелийга айланиш термоядер реакциялар асосида вужудга келади.

Қуёшдан келадиган нур Ерга етиб келганда, катта қисми атмосфера қобиғида тутилиб, қолган қисми Ер сиртига етиб келади. Бу нурларни оқ нурлар деб юритилади. Ушбу нурлар призма орқали кузатилганда етти хил рангга ажралиши, бундан ташқари, ультрабинафша, инфрақизил нур ҳам борлиги маълум.

Қуёш одатда рангли ва кўринмас нурли тўлқинларни тарқатади. Инфрақизил ва ультрабинафша нурлар кўринмас саналади. Уларни инсон кўзи илғамайди, лекин кўринмас нурлар инсон организмига кўпроқ таъсир ўтказади.

Айнан инфрақизил нурлар танада қон айланиши яхшиланишига хизмат қилади. Ўз навбатида, организмдаги барча ҳаётий жараённи фаоллаштиради, кайфиятни кўтаради, тетиклик ва қувват бағишлайди. Депрессиядан қутилишга кўмаклашади, шунингдек, оғриқ қолдириш хусусиятига ҳам эга.

Ультрабинафша нурлар эса Қуёш нурлари спекторининг атиги 5 фоизини ташкил этади. Лекин бу кўрсаткич ортиб кетса, инсон ҳаётига хавф солиши мумкин. Аслида ультрабинафша нурлар иммун тизими меъёрида ишлашини таъминлайди, касалликларга сабаб бўлувчи бактерияларга қарши курашади, тананинг эндокрин тизимини яхшилайди.

Қуёш нурлари бутун Ер юзи учун жуда фойдалидир. Келинг, унинг қандай фойда ва зарарлари борлигини кўриб чиқайлик.

Қуёш нурининг инсонга фойдалари

  • Инсондаги иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.
  • Қуёшдан келадиган иссиқлик ва ёруғлик инсоннинг қувватига қувват қўшади.
  • Инсондаги зарарли бактерияларни йўқ қилади.
  • Қуёш нурлари остида муайян муддат тобланиш тананинг тери саратонидан, шунингдек, қовуқ, ошқозон ва йўғон ичак саратонидан ҳимояланишига сабаб бўлади.
  • Қуёш нурлари инсон танасида Д витамини ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Бу витамин инсоннинг суяклари мустаҳкамланишига хизмат қилади.
  • Қуёш нурлари юрак билан боғлиқ касалликлардан ҳимоя қилади.
  • Танадаги холестерин миқдорини камайтиради. Тадқиқотлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, ёз фаслида вафот этадиганлардан кўра қиш фаслида вафот этадиганлар кўпроқни ташкил этар экан. Бунга сабаб қишда Қуёшли кунларнинг озлигидир.
  • Сиқилиш, тушкунликнинг йўқолишига хизмат қилади.
  • Қуёш нурлари муайян миқдорда кўз пардасига етиб келса, тананинг бўшанишига сабаб бўлади.
  • Нурлар теридаги айрим касалликларга қарши курашади. Масалан, псориаз, экзема касалликларига.
  • Қуёш нурлари инсонни қандли диабет ва қон босимининг ошиши касалликларидан ҳимоя қилади.
  • Танадаги қон айланиш ишининг яхшиланишига сабаб бўлади.
  • Бўғимдаги оғриқларнинг пасайишига ёрдам беради.
  • Сочга ҳам кўп фойдаси бор. Соч тўкилишининг олдини олади. Бунинг учун ҳар куни Қуёш нурлари остида ўн дақиқа юриш кифоя.
  • Альцгеймер касаллигининг олдини олади.
  • Гарвард университети мутахассисларининг сўнгги изланишлари Қуёш кам чиқадиган ўлкалар аҳолиси орасида астма касаллиги кўпроқ учраши ва у оғир кечишини кўрсатди. Аслида Қуёшнинг астма касаллигини даволаш хусусияти ўтган асрдаёқ аниқланган. Ўшанда шифокорлар астма билан оғриган беморларга Қуёшли ўлкаларга боришни тавсия қилган.
  • Қуёш инсон танасида серотонин ва эндорфин моддалари ишлаб чиқарилишини таъминлайди. Эндорфинни хурсандчилик гормони, дейишади. Олимларнинг изланишлари шуни кўрсатдики, ер юзининг шимолида истиқомат қиладиган аҳолида депрессияга тушиш ҳолати жанубда яшовчиларга қараганда кўпроқ кузатилар экан ва бу Қуёш нури етишмаслиги билан боғлиқ.
  • Инсон атрофидаги ҳамма нарсани кўриши учун ёруғликка, нурга эҳтиёжи бор. Агар Қуёш нури бўлмаса, инсон ҳеч нарсани кўра олмайди.

Қуёш нурининг инсонга зарарлари

  • Офтоб уришига олиб келади. Бунда инсоннинг кўнгли айнийди, боши оғрийди, айланади, ҳатто ҳушидан кетиш ҳолати рўй бериши ҳам мумкин.
  • Қуёш нурида кўп юриш терининг қуруқшаб боришига сабаб бўлади.
  • Тери саратонига сабаб бўлади.
  • Қуёш нури остида кўп юриш кўзнинг тўрпардаси зарарланишига олиб келади.
  • Терининг қаришига ва ажин босишига олиб келади.
  • Терида доғлар пайдо бўлишига сабаб бўлади.
  • Юз ва танада сепкиллар пайдо бўлишига олиб келади.
  • Сочнинг қуришига, тўкилишига, рангининг хиралашишига сабаб бўлади.

Эҳтиёт чоралари

  • Қуёш нурларининг зарарли таъсиридан терини ҳимоялаш учун танани муносиб нарса билан ёпиш, бошни асраш учун соябонли бошкийим кийиш, кўзни асраш учун қора кўзойнак тақиш керак.
  • Очиқ рангли либослар кийиш керак. Энг афзали оқ рангли, енглари узун бўлиши мақсадга мувофиқ.
  • Ҳаво иссиқ бўлган пайтларда қора кийим киймаслик. Чунки қора ранг иссиқликни қайтармайди, аксинча, ютади. Натижада тананинг қизиб кетишига сабаб бўлади.
  • Кўп миқдорда сув ичиш. Бу сув иссиқ ҳаводаги терлаш натижасида йўқотилган суюқлик ўрнини тўлдиради.
  • Тез-тез ҳаммомга тушиш орқали танани совутиш ва тоза сақлаш.
  • Уй, ҳовли атрофига баланд ва зич бўлиб ўсадиган дарахтлардан экиб, унинг сояси воситасида ҳовлидаги ҳавонинг иссиғини бироз юмшатиш мумкин.
  • Кундуз кунлари Қуёш нурлари остида юрмаслик тавсия этилади.
  • Даволаниш мақсадида қуёш нури остида бўлиш Қуёш ваннаси , деб аталади. Қуёш ваннаси учун энг қулай вақт тонгги соат 6 дан 11 гача ва кечки 16 дан то қуёш ботгунча. Бунда тонгги қуёш организмни тетиклаштирса, кечки пайт тинчлантиради. Шунингдек, ушбу вақтда ультрабинафша нурлар баданга тик тушмайди ва терига чуқур кириб бормайди. Бу эса терида куйиш ва турли тери касалликлари пайдо бўлишининг олдини олади. Кун ярмида Қуёш нурлари жадал ҳаракатланади ва организм учун зарарли саналади.

Қуёш нурларининг ҳайвон ва ўсимликларга таъсири

  • Барча тирик мавжудот Қуёш нурига эҳтиёж сезади.
  • Ҳайвонлар ўзларининг кўпайиш мавсумларини белгилашда Қуёш нурининг аҳамияти жуда каттадир.
  • Ўсимликлардаги фотосинтез жараёни бевосита Қуёш нурлари билан боғлиқ. Фотосинтез жараёнида хлорофилл деган модда ўсимлик баргларининг яшил рангга бурканишига хизмат қилади.
  • Барча ўсимликларнинг униб-ўсиши, ғунча тугиши, гуллаши, мева солиши, мевасининг рангга киришида Қуёш нурининг ўрни каттадир.
  • Ўсимликларнинг нафас олиши, яъни ўзидан кислород чиқариб, карбонат ангидрид газини ютиши учун ҳам Қуёш нурлари зарур.

Юқоридагилардан маълум бўлдики, инсон, ҳайвон ва ўсимликлар яшаши, Ер юзи тинч ва барқарор ҳолатда туриши учун Қуёш нури сув ва ҳаводек зарур экан. Тириклик учун ушбу нурларнинг аҳамияти ниҳоятда катта экан. Энди мана бу оятга яхшилаб эътибор берайлик.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَالشَّمْسِ وَضُحَاهَا

Қуёш билан ва унинг зиёси билан қасам (Шамс сураси, 1-оят).

Бу оятда Аллоҳ таоло Қуёш ва унинг зиёси билан қасам деяпти. Зиёси дегани нури деганидир. Биз биламизки, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда нималар билан қасам ичган бўлса, бу ўша нарсаларнинг аҳамияти катталигини билдириш, таъкидлаш учундир. Юқорида ўрганганларимиздан маълум бўлдики, Қуёш ва унинг нури оддий нарсалар эмас экан. Балки уларнинг Ер юзида ҳаёт давом этиши учун жуда катта ўрни, ҳиссаси, таъсири бор экан. Бундан 1400 йил олдин Қуръони Каримдаги битта оятнинг ўзида Қуёшнинг ва унинг нурининг нақадар аҳамиятли эканига ишора қилинган.

Manba: muslim.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Тадбиркор президентдан 2–3 тонна олтин сўради ва....

У мамлакат олтин захираси 52 тоннадан ошганини эслатиб, бизнесни оёққа турғизиш учун Ўшга 2–3 тонна олтин ажратишни сўради.

АҚШ Ҳусановдан ҳайратда!

АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.

Италия ЖЧ-2026 иштирокчилари қаторига қўшилиши мумкин

Италия миллий терма жамоаси назарий жиҳатдан 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин.

Роналду бўлди, футболни тугат!

Швециялик собиқ футболчи Андерс Лимпар Криштиану Роналдуга карьерасини якунлашни маслаҳат берди.

2040 йилда 33 та мамлакат сув танқислигига дуч келади

Вазият, айниқса, Яқин Шарқда қийин. Бу ердаги сув хавфсизлиги даражаси дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири.

Эроннинг «иштиҳаси» ортиб бормоқда

Эрон ўзининг тинчлик келишуви лойиҳасини эълон қилди.

"Челси"га қарши Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

Англия чемпионати 32-турида "Манчестер Сити" "Челси" майдонида 3:0 ҳисобида йирик ғалабани расмийлаштирди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Хитой АҚШни огоҳлантирди

Хитой Ҳормуз бўғозидан фойдаланиш, Эрон билан савдо алоқалари ва энергетика келишувларини давом эттиришини маълум қилди.

Шахмат. Ўзбек гроссмейстерлари сони яна биттага ошди!

Ватандошимиз Ҳумоюн Бегмуродов Испанияда бўлиб ўтган “V OPEN CHESS MENORCA 2026” турнирида ажойиб натижа қайд этди.

Юрген Клопп “Реал”га иккита шарт қўйди — манба

Мадриднинг “Реал” клуби янги бош мураббий масаласида Юрген Клопп билан принципиал келишувга эришди. Бу ҳақда Football365 нашри хабар бермоқда.

"Кубага бостириб кириш Вашингтонга қимматга тушади"

Куба президенти мамлакат мустақиллигини ҳимоя қилиш учун ҳар қандай қурбонликка тайёрлигини маълум қилди.

Трамп Эронга шарт қўйди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядровий амбицияларидан воз кечмас экан, Теҳрон билан келишувга эришиш имконсиз эканини таъкидлади.

35 доллар эвазига божхонадан олиб ўтилаётган сумкадан синтетик наркотиклар топилди!

“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.

ДХХ хорижий рақамлардан бўлаётган шубҳали қўнғироқлардан огоҳлантирди

Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.

Сирдарё вилояти судяси 3600 доллар пора билан ушланди

Судя тезкор тадбирда ашёвий далил билан қўлга тушган.

Оҳангарон тоғларида йўқолиб қолган 4 ёшли бола тирик топилди

Қидирув-қутқарув ишлари 6,5 соатдан ортиқ давом этган.

Дунёга «даҳшатли даражада» иш ўрни етишмовчилиги хавф солмоқда

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Кремл Венгрия мухолифати раҳбарини табриклашдан бош тортди

Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Ғазо қайта тикланадими ёки у ерда янги, янада йирикроқ ҳарбий амалиётлар бошланадими?

Трампнинг “тинчлик режаси” 1 млрд доллар ҳам йиға олмади.

Қонли хато: Нигерияда бозорга ҳужум сабаб 200 киши ҳалок бўлди

Нигериядаги бозорга ҳужум оқибатида 200 киши ҳалок бўлди.

Акмал Шукуров иши: Қамалган собиқ судьялар гаров эвазига озодликка чиқди

Ўз навбатида, Тошкент шаҳар суди раисининг собиқ ўринбосари Муроджон Мирзажоновга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси узайтирилган.

ДХХ қонундан устун бўлишга уринган инспекторни қўлга олди

Хусусан, у Тошкент шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. фуқарога тегишли 7 турдаги, жами 187 дона қадоқда бўлган минерал ўғит маҳсулотларини “Навоий” чегара божхона пости орқали ўтказиб берганлиги эвазига 20 млн сўм талаб қилган.

Тошкент аэропортида чет эллик йўловчи 6,3 кг марихуана билан қўлга олинди

Йўловчининг қўл юки ва багажи кўздан кечирилганда, турли қадоқлар ичига яширилган 12 та полиэтилен ўрам аниқланган.

Бўстонлиқда ноқонуний чиқиндихона юзасидан тезкор текширув ўтказилди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудида ноқонуний чиқиндихона юзага келгани акс этган видеоматериаллар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Трамп Хитойни Эронга қурол етказса, 50 фоизлик бож билан таҳдид қилди

У бу ҳақда Fox Newsга берган интервьюсида маълум қилди.

Нигерияда бозорга берилган авиаҳужумда камида 200 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Песков: Россия ва Украина ўртасидаги ҳудудий баҳслар бир неча километр билан чекланган

Дмитрий Песковнинг айтишича, Россия ва Украина ўртасидаги ҳудудий келишмовчиликлар “атиги бир неча километр” доирасида жамланган.

Дунё янги жаҳон уруши даврига кирмоқда — The New York Times

Давлат раҳбарлари тобора ҳарбий кучни асосий таъсир воситаси сифатида қўлламоқда, маҳаллий можаролар эса бир-бирига тўғридан-тўғри таъсир ўтказа бошлаган.

«Мен Эронни бир кунда, ҳатто бир соатда йўқ қилиб юборишим мумкин эди, лекин хоҳламайман», — Трамп

Бошқа баёнотлар: — Улар музокараларга қайтиб келиб, биз истаган ҳамма нарсани беради, деб ўйлайман. Мен ҳаммасини хоҳлайман. Менга 90% ҳам, 95% ҳам керак эмас. Мен ҳаммасини хоҳлайман;

Фарғонада фуқаролар номига 1 млрд сўмдан ортиқ онлайн кредит расмийлаштирган фирибгар қўлга олинди

ИИБга мурожаат қилганлардан яна бири номаълум шахс томонидан номига 105 миллион 780 минг сўмлик ипотека кредити расмийлаштириб олинганини билдирган.

Ливандаги ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2000 нафардан ошди

Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Оқ уй Эрон ва АҚШ ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлади

Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс матбуот анжуманида айтиб ўтди.