Қувончли кун: эртага Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари куни нишонланади!

A A A
Қувончли кун: эртага Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари куни нишонланади!

Шифокорлар ҳар даврнинг қаҳрамони ҳисобланади. Дунё яралибдики, инсонларнинг дардига дармон бўлгувчи ушбу шарафли касб эгалари ўз қадри ва аҳамиятини йўқотмаган.

Хусусан, ҳукуматимиз ҳам шифокорлик касбининг қадрини ошириш йўлида бир қатор ишларни амалга оширган ва амалга ошириб келмоқда ҳам. Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йилнинг 20 июнида қабул қилинган ва Сенат томонидан 2006 йилнинг 26 августида маъқулланган "Ўзбекистон Республикаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонун ҳам фикримизни исботлайди. Бу Қонун 2006 йил 12 сентябрда эълон қилинган бўлиб, унга кўра, ҳар ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида нишонланиб келинмоқда. Яъни эртага шарафли касб соҳиблари ҳар доимигидан-да юксакроқ эътироф этиладиган кун.

Ана шу кун арафасида ўзбекистонлик шифокор Ринат Абдуллаевнинг ютуқлари бизни янада қувонтиргани шубҳасиз. "Xabar.uz" Ринат Абдуллаев ҳақида қуйидаги мақолани чоп этди. 

"Полевской марказий шаҳар шифохонасининг шифокор анестезиолог-реаниматологи Ринат Абдуллаев пандемия бошлангандан бери коронавирусга чалинган беморлар ҳаёти учун курашиб келмоқда. Унинг жонбозлиги Россия оммавий ахборот воситаларида алоҳида эътироф этилди.

Ринат Абдуллаев Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида дунёга келган. Аслида у фуқаро авиацияси учувчиси бўлишни орзу қилган, бироқ учувчилар билим юртига ўқишга кириш насиб этмагач, Оқтўба давлат тиббиёт институти талабасига айланган.

— Тиббиёт соҳасини танлашни менга қариндошим маслаҳат берган. Одамларни даволаш савоб иш, устига-устак, қизиқарли соҳа деб ўйладим ва унинг маслаҳатига амал қилдим. Ота-онам ҳам шифокор бўлишимни хоҳлашган, — дейди Ринат Ибрагимович. — Институтга медал соҳиби сифатида фақат битта — кимё фанидан имтиҳонни аълога топшириб кирганман. Олти йил таҳсил олиб, жарроҳлик дипломини олдим.

Ринат Абдуллаев тиббиёт институтида ўқигач, 1995 йил Шимолий Қозоғистон, Ориқбалиқ қишлоғида меҳнат фаолиятини бошлайди. Ўша пайтларда марказий туман шифохонасида шифокор етишмаган, икки йил мобайнида жарроҳ ҳам бўлмаган. Шу боис ёш дўхтир нафақат операциялар, балки туғуруқларни қабул қилиш, урологик ва травматологик муолажаларни ҳам олиб борган. Баъзида электр узилишлари сабаб операцияларни керосинли чироқлар остида бажаришга мажбур бўлган.

— Қишда кўпинча чироқ бўлмасди. Баъзан дизель ишламай қоларди, шунда беш-олтита керосинли чироқни ёқиб, уларнинг ёруғлиги остида операция ўтказардик. Бу мен учун жуда катта ҳаёт мактаби бўлди, кўп нарсаларни ўргандим, — дея эслайди доктор. — Тиббиёт институтида бизга профессорларимиз шундай дейишарди: «Болалар, катта шаҳарларда қолишга ҳаракат қилманглар, яхшиси, туман шифохоналарига ишлашга боринглар — шунда кўп нарсаларни ўрганасизлар». Менда худди шундай бўлди. У пайтларда пулдан қийналардик, икки йиллаб маош олмаганман. Тўғри, шифохона турар жой билан таъминлаган.

Икки йил давлатга ишлаб бергач ватандош шифокоримиз жонажон юрти — Ўзбекистонга қайтишга қарор қилган ва бу ерда тиббий фаолиятини давом эттирган. Жарроҳ бўлиб ишлаган пайтларида эса шифокор анестезиолог-реаниматологликка қайтадан ўқиди.

— Янги ихтисосликни эгаллашимни устозим, олий тоифали шифокор анестезиолог-реаниматолог Олим Анварович Акрамов маслаҳат берган: «Ринат, бу соҳада мутахассислар етишмаяпти, қайтадан ўқиб олсангиз, афсусланмайсиз». Мен буни икки-уч ой ўйлаб юрдим ва шу қарорга келдим. Қайта тайёрлаш Тошкент врачлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида ўтди. 1997 йилдан бери анестезиолог-реаниматолог бўлиб ишлаб келяпман ва бундан бирор марта ҳам афсусланмаганман. Реаниматолог иши — бу, аввало, катта ҳажмдаги маълумот, билим дегани. Агар уларга эга бўлсангиз, бемор ҳаёти сизнинг қўлингизда бўлади. Бунда ҳам юракни, ҳам ўпкани назорат қилиш, эндокринологияни яхши тушуниш керак. Айнан шулар туфайли реанимация мени ўзига жалб қилди. Кўпчилик жарроҳлик биринчи ўринда, реанимация унинг соясида қолиб кетади, дейишади. Лекин бирорта жарроҳ ўз ишини шифокор анестезиолог-реаниматологсиз бажармайди. Тез қарор қабул қилиш керак, юракни ишга тушириб, мия фаолиятини тиклаш учун уч-тўрт дақиқангиз бўлади. Шу қисқа фурсат ичида вазиятни таҳлил қилиб, беморнинг ўзини ёмон ҳис қилиш сабабини аниқлашингиз ва уни ҳаётга қайтаришингиз зарур.

2017 йилда Ринат Ибрагимович меҳнат фаолиятини Россияда давом эттиришга аҳд қилади. Унга турмуш ўртоғи ва тўрт нафар фарзанди ҳамроҳ бўлишади. Шифокор учун беморнинг бегонаси йўқ деганларидек, Ринат Ибрагимович 2018 йилдан бери Полевской марказий шаҳар шифохонасида фаолият юритмоқда. Жарроҳлик реанимациясида ишлаётган ватандошимиз пандемия бошлангач, Полевской марказий шаҳар шифохонасининг юқумли касалликлар бўлими реанимациясига ўтказилди.

— Шу йил март ойида таътилга чиқдим, пандемия энди зўрая бошлаган эди. Дам олишим тугашига икки-уч кун қолганда раҳбарият шифокорлар жамоасини кучайтириш мақсадида мени жарроҳлик бўлимидан юқумли касалликлар бўлимига ўтказмоқчи бўлишаётганини айтишди. Дарров рози бўлдим. 1 апрель куни ишга чиқдим. Ўшандан бери шу ердаман, — деди шифокор. — Бўлимдаги коронавирус ва пневмония беморларининг аксарияти 60 ёшдан ошган кишилар. Уларнинг кўпчилигида ҳамроҳ касалликлари бор, шу боис дард оғир кечади. Устига-устак, аксариятида қўрқув ҳам бор, айримлари ваҳима қилишади, умидсизликка тушишади... Бундай беморларга бир гапни доимий такрорлайман: «Биз учтамиз: Мен — шифокор, сиз — бемор ва касаллик. Агар қўрқсангиз, тушкунликка тушсангиз — касаллик сизни ўз томонига оғдириб олади ва мен ёлғиз қоламан, бир ўзим уддалай олмайман. Одатда сўзларим таъсир қилади, беморлар юзида табассум, тузалишга бўлган умид ва хоҳишни кўраман. Ҳар қандай касалликда бу жиҳатлар жуда муҳим. Шуни таъкидлашни истардимки, шифокорлар ушбу хасталикни ҳамширалар ва санитаркаларсиз енга олишмасди. Айнан улар кечаю кундуз беморлар ёнида бўлишади, зиммасида катта масъулият бор. Ана шулар ҳақиқий қаҳрамонлар, уларсиз биз, шифокорлар, ҳеч нима қилолмасдик. Уларга раҳмат, чуқур таъзимдаман.

Екатерина Батенькова, болалик ва акушерлик бўйича бош шифокор ўринбосари (3-сонли стационар куратори):

— Ринат Ибрагимович бизда яқинда иш бошлади, бироқ шу фурсат ичида унинг касбий маҳоратини баҳолашга улгурдик. Бу доктор-реаниматолог болалар билан ҳам, катталар билан ҳам бирдек ишлай олади, беморлар қариндошларининг кўнглини олишни яхши билади. «Қизил ҳудуд»га қадар Полевской марказий шаҳар шифохонасининг биратўла иккита майдончасида ишлади: Сталеваров, 3 ҳамда Декабристов, 24.

Татьяна Никулина, юқумли касалликлар бўлим бошлиғи:

— Ринат Ибрагимович айни муҳим паллада, бор-йўғи иккита шифокор-реаниматологимиз борлигида сафимизга келиб қўшилди ва ўша онлардаёқ унинг яхши шифокор эканлиги сезилди. Ҳамкасблар ва беморларга хушмуомала, виждонли, интизомли. Унинг навбатчилигида ишлаш осон.

Наталья Федорищева, 3-сонли стационар баклабораторияси шифокор-микробиологи:

— Ринат Ибрагимович — инсофли, ўз ишини яхши кўрадиган мутахассис. Тартибли, қатъий, ҳамкасблар орасида ўз обрўсига эга инсон".

Албатта, юртимизда Ринат Абдуллаевга ўхшаган ўз касбининг уста фидоийлари бисёр. Биз тиббиёт ходимлари куни билан ўз касбининг чин фидоийлари бўлган тиббиёт ходимларини табриклаб қоламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

Шимолий Корея Эрон масаласида эҳтиёткорлик қилмоқда

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини ноқонуний деб атаган бўлса-да, разведка хизмати Пхеньян Эроннинг марҳум олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийнинг вафоти муносабати билан расмий таъзия билдирмаганини қайд этди.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

“Агар менинг қўлимда бўлса, мен нефтьни олиб қўяр эдим. Лекин АҚШ халқи буни тушунмайди деб ўйлайман,” — Трамп

Эрон халқи қурол олса, қаршилик кўрсатади. Агар уларда қурол бўлса, Эрон жуда тез таслим бўлар эди.

Самарасиз ишлаётган давлат корхоналари сони эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.