Қўшма Штатлар Ғазо секторида ҳарбий амалиётлар ўтказиш муддатини белгиламаган

Қўшма Штатлар Ғазо секторида ҳарбий амалиётлар ўтказиш муддатини белгиламаган

Қўшма Штатлар Ғазо секторида ХАМАСга қарши ҳарбий операцияни якунлаш муддати ҳақида Исроилни хабардор қилмади, деди Исроил Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Ханегби.

"Улар Исроил армиясига ўз мақсадларига эришиш учун қанча вақт кетишини айта олмаслигини тушунишади ... Биз буни ҳафталар билан ўлчай олмаймиз, деб тахмин қилиш тўғри ва мен буни ойлар билан ўлчаш мумкинлигига ишончим комил эмас" - дея қўшимча қилди у.

8 декабрь куни собиқ мудофаа ва ташқи ишлар вазири Либерман Исроилга Ғазо секторида жадал ҳарбий амалиётлар ўтказиши учун 2-3 ҳафта, сўнгра ультиматум берилишини айтди. Қўшма Штатлар ҳарбий операцияни кузатиб боради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!