Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Ўзбекистонда 2024 йилнинг ўтган даврида 2 трлн. Сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,5 фоизга кўп. Йил якунига қадар ўсиш 111 фоиз бўлиши кутилмоқда, - деб хабар қилди “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси.

Энг кўп ўсиш қурилиш ойнасида кузатилган — 15 млн.м2. Шунингдек гипсокартон — 31,9 млн.м2, цемент — 6,4млн.тонна, гулқоғоз —1,2 млн ўрам ва керамик плитка — 15,7 млн м2 ишлаб чиқарилган.

Дарё ўзанларида қум-тош қазиб олиш таъқиқланганидан сўнг ушбу материаллар нархи бироз ўсган. Портланд цемент нархи ўтган йилга нисбатан 20% арзонлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!