Қўлқоп тақиш коронавирусга қарши самарасиз чора — Россия бош инфекционисти

Қўлқоп тақиш коронавирусга қарши самарасиз чора — Россия бош инфекционисти

Қўлқоп тақиш коронавирус тарқалишига қарши самарасиз чорага айланмоқда, сабаби кўпчилик уни нотўғри ишлатади, шунинг учун антисептиклардан фойдаланган яхшироқ. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош инфекционисти, Сеченов номидаги университет профессори Владимир Чуланов маълум қилди.

«Вирус асосан ҳаво-томчи йўли билан юқади (90 фоиз). Фақатгина 10 фоиз ҳолатда вирус қолган сиртни қўл билан ушлаб, сўнг кўз ва оғизга тегиш касалликни келтириб чиқаради. Бу 10 фоиз муҳим роль ўйнамайди. Менинг фикримча, вирусни бундай йўл билан юқтиришга қарши курашнинг энг самарали усули жамоат транспортига кириш ва чиқиш пайтида антисептикдан фойдаланиш», - деди Чуланов «Интерфакс»га. 

Унинг сўзларига кўра, агар транспортга кириш ва чиқиш пайтида антисептикдан фойдаланилса, унда ҳеч қандай қўлқоп керак бўлмайди. Бу қўлқопдан ҳам самаралироқ, чунки уларни тўғри ечиш ва ташлаш керак, аммо буни ҳамма ҳам билавермайди.

«Кимдир уни ечиб, яна фойдаланиш учун чўнтагига солиб қўяди. Бу юқтиришнинг қўшимча хавфини келтириб чиқаради. Агар ҳамма ундан тўғри фойдаланганда бу идеал ҳолат бўларди: ундан фойдаланганда юзга қўл теккизмаслик, қўлқопни ечишда унинг устига тегмаслик ва махсус чиқинди қутиларига ташлаш керак. Лекин буни ҳамма ҳам қилавермайди. Кимдир матодан тикилган қўлқопдан фойдаланади ва уларни деярли ечмайди. Бу фойда бермайди, аксинча, хавф туғдиради», - дея таъкидлади мутахассис.

Унинг фикрига кўра, «қўлқоп тақиш ортиқча ва самарасиз чора». 

Шу билан бирга, Чуланов ниқоб ва антисептикдан фойдаланиш жуда муҳим эканини таъкидлади. «Шунда биз эпидемиологик ҳолатни назорат қилиб тура оламиз», деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!