Қозоғистондаги 11та автомобил иштирокида мудҳиш ЙТҲнинг тафсилотлари маълум бўлди

Қозоғистондаги 11та автомобил иштирокида мудҳиш ЙТҲнинг тафсилотлари маълум бўлди

“Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой” автомобил йўлининг 544-километрида “Скания” юк машинаси тиркамаси ёниб кетди. Кучли ёнғин туфайли автомагистралда ҳаракат тўхтатилди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Кейинроқ яна бир фура трассада тўхтаб қолган енгил автомобиллар ва автобус билан тўқнашиб кетди. Яна 4та машина ёниб кетди: юк машина, енгил автомобил ва 2та автобус.

ЙТҲ оқибатида бир нафар ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди. 9 киши касалхонага ётқизилди, улардан 3 нафари реанимацияда.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланди, зарурий экспертизалар тайинланди.

Бундан аввал Ўзбекистон ФВВ ёнғин содир бўлган автобусларнинг бирида 31 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлгани, улардан 3 нафари ўрта даражада тан жароҳати билан Тараз шаҳар тиббиёт масканига олиб борилгани ҳақида хабар қилди. Вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!