Қозоғистон парламенти Мажлиси (қуйи палатаси) биринчи ўқишда қонунчиликда педофилия ва болаларни ўлдирганлик учун фақат умрбод қамоқ жазосини назарда тутувчи тузатишларни қабул қилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди.
Гап «Аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида бормоқда. Унда, жумладан, вояга етмаган ёки ночор ҳолатда бўлган шахсни қийноққа солиш, соғлиғига оғир ва ўртача оғирликдаги зарар етказганлик учун қамоқ жазоси назарда тутилган. Ҳозир бундай жиноятлар учун эркинликни чеклаш ёки шартли жазо берилиши мумкин, янги қонунда ушбу бандлар чиқариб ташланади.
Бундан ташқари, вояга етмаган шахсни ўлдириш ёки педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги муқобили бўлмаган жазо жорий этилади.
Шу билан бирга, саломатликка енгил зарар етказганлик учун, шунингдек, дўппослаганлик учун жиноий жавобгарлик тикланмоқда.
Ўз жонига қасд қилишга ундаганлик ёки ўз жонига қасд қилиш даражасига етказганлик учун 5 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.
Шунингдек, ўз жонига қасд қилишни тарғиб этганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилмоқда. Вояга етмаган шахсга нисбатан буллинг ёки кибербуллинг учун ҳам маъмурий жарима қўлланади.
Қонун президент Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига кўра ишлаб чиқилган, унинг муҳокамаси ўтган йилдан бери давом этаётган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.