Қозоғистонда бокс бўйича эркаклар терма жамоаси мураббийлар штаби лавозимидан бутунлай четлатилди

Қозоғистонда бокс бўйича эркаклар терма жамоаси мураббийлар штаби лавозимидан бутунлай четлатилди

Қозоғистонда бокс бўйича эркаклар терма жамоаси мураббийлар штаби лавозимидан бутунлай четлатилди. Бу ҳақда Қозоғистон бокс федерацияси хабар берди.

Қозоғистон бокс федерациясининг қарори Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси билан келишилган.

Бош мураббий Мирзагали Айтжанов ва мураббийлар штабидан 10 нафар мутахассис эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Қозоғистон бокс федерацияси вице-президенти Азиз Кожамбетов ҳам ўз лавозимини тарк этди.

Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган бокс мураббийи Турсингали Эдилов Қозоғистон бокс федерацияси президенти маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Янги мураббийлар штаби кейинроқ таништирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!