Қозоғистонда 31 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ЙТҲга учради

Қозоғистонда 31 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ЙТҲга учради

Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати хабар бермоқда.

15 июнь куни Жамбул туманидан ўтувчи “Олмаота-Тошкент” автомобиль йўлининг 545 км. да трикотаж маҳсулотлари ортилган юк машинасида ёнғин чиққан.

Бунинг натижасида автомобиль йўлида тирбандлик юзага келган ва бу йўналишда ҳаракатланаётган юк машинаси 2 та йўловчи ташиш автобуси ва 1 та енгил автомобиль билан тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида бу автотранспорт воситаларида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин содир бўлган автобусларнинг бирида 31 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган ва улардан 3 нафари ўрта даражада тан жароҳати билан Тараз шаҳар тиббиёт масканига олиб борилган.

Ҳозирда уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!