Қозоғистонда 3,2 мингга яқин сайт блокланди​​​​​​​

Қозоғистонда 3,2 мингга яқин сайт блокланди​​​​​​​

2019 йилда Қозоғистонда 3,2 мингга яқин сайт ноқонуний деб тан олинган ва республикадаги радикал оқимларга қарши кураш доирасида блокланган, дея маълум қилди мамлакатнинг Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири Аида Балаева.

«2019 йилда 5300 дан ортиқ интернет-ресурслар таҳлил қилинди, улардан 3200таси фаолияти ноқонуний деб топилди ва уларнинг барчаси ўз вақтида блокланди», — деди у ҳисобот йиғилишида.

Унинг таъкидлашича, «бу борадаги энг муҳим нарса аҳолининг радикал оқимларга қарши иммунитетини яратиш ва мамлакатда динлараро низоларнинг олдини олиш»дан иборат.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!