Қозоғистон ва Қирғизистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш ниятида

Ўтган йил якунларига кўра, товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард долларни ташкил қилган.
Қозоғистон қайта ишланган маҳсулотлар экспортини 100 миллион долларга ошириши мумкин, деди Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Торебаев Бишкекдаги қозоқ-қирғиз бизнес-форумида.
Қозоғистон Қирғизистоннинг учта асосий савдо ҳамкорларидан бири бўлиб, электр энергияси, тамаки маҳсулотлари, кўмир, минерал ва газланган сув, автомобиллар экспорт қилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).