Қозоғистон тўртта терактнинг олдини олди
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Eрмек Сагимбаев Президент Қосим-Жомарт Тоқаевга департаментнинг жорий йилдаги асосий якунлари тўғрисида ҳисобот берди.
КНБ ходимлари тўртта теракт тайёрлашнинг олдини олди ва террорчилик фаолиятида гумон қилинган 44 кишини қўлга олди. Шунингдек, департамент томонидан экстремизм ва терроризм учун 84 киши судланган. Сурия ва Туркиядан олти нафар қозоғистонлик экстрадиция қилинган, улардан икки нафари аллақачон судланган.
Террорчилик ва экстремистик фаолиятга алоқадор 824 нафар хорижликларнинг Қозоғистонга киришга уринишларига чек қўйилди.
Бундан ташқари, Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан 33 та наркотик лабораторияси тугатилиб, 35 та халқаро ва 31 та минтақавий наркотик моддалар савдоси каналлари тўсилган.
«Давлат чегарасида 55 мингга яқин ҳуқуқбузар қўлга олинди, қурол-яроғ, ўқ-дорилар, гиёҳвандлик воситалари ва бошқа тақиқланган нарсаларни олиб ўтишга 1300 дан ортиқ уринишларга чек қўйилди. 18 миллиард тенгелик валюта ва 66 миллиард тенгелик товарларни чегарадан ноқонуний олиб ўтишнинг олди олинди. Ноқонуний миграциянинг 20 та канали зарарсизлантирилди», — дейилади хабарда.
Киберхавфсизлик соҳасида 552 миллиондан ортиқ киберҳужумларнинг олди олинди, жумладан, давлат тизимларига 6 минг DDoS ҳужуми.
Учрашув якунлари бўйича Токаев миллий хавфсизлик органлари фаолияти йўналишлари бўйича қатор топшириқлар берди.