Қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча қабул квоталари тасдиқланди

Қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча қабул квоталари тасдиқланди

Давлат комиссиясининг навбатдаги баёнида қорақалпоғистонлик ёшлар учун туманларда тармоқ соҳалари бўйича олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари кесимида:

➖ республика давлат олий таълим муассасаларига – давлат гранти асосида 3 мингта;

вилоятлардаги давлат олий таълим муассасаларига – базавий тўлов-контракт асосида 6,5 мингта қўшимча қабул параметрлари тасдиқланди.

Бунда:

➖ давлат гранти асосидаги қабул параметрлари – кириш имтиҳонларида 68,0 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар ҳисобидан;

➖ базавий тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари – кириш имтиҳонларида 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар ҳисобидан шакллантирилди.

❗️Қўшимча қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилган қорақалпоғистонлик ёшлар тавсия этилганлик ҳолатини my.uzbmb.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!