Қорақалпоғистон можароси бўйича 22 кишига якуний ҳукм ўқилди. Ким қанча муддатга қамалди?

A A A
Қорақалпоғистон можароси бўйича 22 кишига якуний ҳукм ўқилди. Ким қанча муддатга қамалди?

Бугун, 2023 йил 31 январь куни, Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Елубай Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:

Саламат Калилаев Жиноят кодекси (ЖК)нинг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 3 йил озодликдан махрум қилиш жазосига судланиб, ЖКнинг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) га асосан дастлабки уй қамоғида ўтирган 6 ой 4 куни тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 2 йил 5 ой 26 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилиб, ЖКнинг 72-моддаси (шартли ҳукм қилиш) қўлланилиб, жазо 3 йил синов муддати билан шартли деб белгиланди;

Бердах Генжебаев ЖКнинг 164-моддаси (босқинчилик) 2-қисми “б” банди, 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисми “а” банди ва 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси ир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида 5 йил озодликни чеклаш жазосига судланиб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида, дастлабки қамоқда сақланган 1 ой 19 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 10 ой 11 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилиб, унга нисбатан қўлланилган уй қамоғи эхтиёт чораси бекор қилинди.

Нурлан Султамуратов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 3 йил;

Полат Нурниязов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 4 йил;

Қаҳарман Сейтимов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 5 йил;

Саиыпназар Калимов билан Арыслан Темирханов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, хар бири 6 йилдан;

Полат Шамшетов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 45 (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш), 57-моддалари қўлланилиб, 3 йил мансабдорлик лавозимларида ва ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 6 йил;

Амирбек Адилбеков ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 7 йил;

Бахтияр Кадирбергенов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 277-моддаси (безорилик) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 7 йил;

Сейдабулла Медетов билан Нурлан Найыпов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида, хар бири 7 йилдан;

Разбек Бекмуратов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 247-моддаси (ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил;

Султанбек Каипов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил;

Даўлетмурат Джиемуратов ЖКнинг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 4-қисми билан айбсиз деб топилиб, Жиноят-процессуал кодекси (ЖПК)нинг 83-моддаси (реабилитация асослари) 3-бандига асосан оқланиб, ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 8 йил;

Байрам Сейтниязов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил;

Аллабай Тоқимбетов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоларига судландилар.

Озодликдан махрум қилиш жазосига судланганларга нисбатан тайинланган жазо муддатларини улар қамоққа олинган кундан бошлаб ҳисобланиши белгиланиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Азамат Нуратдинов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 5 йил, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтириган 6 ой 13 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 5 ой 17 кун;

Ахмет Сметуллаев ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми билан айбсиз деб топилди ва оқланди, ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб 5 йил, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтириган 6 ой 22 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 5 ой 8 кун;

Азамат Турданов ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми билан айбсиз деб топилди ва оқланди, ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 45, 57-моддалари қўлланилиб 3 йил мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтириган 6 ой 25 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 5 ой 5 кун озодликни чеклаш жазосига судландилар.

Озодликни чеклаш жазосига судланган А. Нуратдинов, А. Сметуллаев ва А. Турданов суд залида қамоқдан озод қилинди.

Лолагул Каллыханова ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми, 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “б”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил озодликдан махрум қилиш жазосига судланиб, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтирган 6 ой 24 куни тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 7 йил 5 ой 6 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилиб, ЖКнинг 72-моддаси қўлланилиб,жазо 3 йил синов муддати билан шартли деб белгиланиб, суд залида қамоқдан озод қилинди.

Даулетмурат Тажимуратов ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “б”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Шунингдек, судланганлар Д. Тажимуратов, Л. Каллыханова, А. Турданов, А. Сметуллаев ва Д. Джиемуратовнинг айбидан ЖКнинг 28,104-моддаси 3-қисми “а” банди, судланганлар Р. Бекмуратов билан С. Каиповнинг айбидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “а” банди (ушбу харакатлар ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми билан қамраб олинганлиги сабабли), судланган А. Нуратдиновнинг айбидан ЖКнинг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди (қўйилган айблов ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли) чиқарилди.

Бундан ташқари, содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган 6,8 миллиард сўмдан ортиқ зарарнинг 256 миллион сўми қопланганлиги инобатга олиниб, қопланмаган 6,5 миллиард сўмдан зиёд миқдордаги моддий зарарларни судланганлардан солидар тартибда ундириш, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган 228 миллион сўм зарарни судланган Д. Тажимуратовдан ундириш, судланганларга тегишли бўлиб жиноят иши доирасида хатловга олинган мол-мулкларни келтирилган зарарни қоплашга қаратиш белгиланди.

Мазкур ҳукмдан норози тарафлар Қорақалпоғистон Республикаси суди орқали Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига процессуал қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоятлар беришга, прокурор эса протест билдиришга ҳақли эканлиги маълум қилинади.

Шунингдек, жиноят ишини тергов қилиш давомида йўл қўйилган айрим хато-камчиликларга нисбатан хусусий ажрим чиқарилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон АҚШнинг F-35га қандай ракета билан зарба берганини кўрсатди

Ушбу зенит ракетаси 25 км масофага уча олади ва икки усул билан бошқарилади: радар ва иссиқлик изловчи электро-оптик.

Ҳусановнинг финалдаги ўйини қандай баҳоланди?

Англия Лига кубогининг (Carabao Cup) ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди.

Эрон Трампнинг Ҳормуз бўғозини очиш ҳақидаги ультиматумига жавоб берди

Бу ҳақда Эрон Миллий телерадиоэшиттириш корпорацияси (IRIB) Эрон Қуролли Кучлари Бош штабига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ Эроннинг нефтдан тахминан 14 миллиард доллар даромад олишига имкон берди

Бу ҳақда Ахios журналисти Барак Равид хабар берди.

Goal «Олтин тўп — 2026» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади

Goal.com портали таҳлилчилари 2026 йилда «Олтин тўп» совринини қўлга киритишга асосий даъвогарлар рейтингини тақдим этишди.

"У — ҳақиқий жангчи" — Британия ОАВлари Ҳусановнинг "Реал"га қарши ўйинини олқишламоқда

ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.

Трампнинг онаси ўғли ҳақида: "У ақлсиз..."

Трампнинг онаси Мери Анна Трамп қачонлардир ўғли ҳақида берган интервьюсидан иқтибос чоп этилди.

Эрон 4 минг километр узоқликдаги Британия-Америка ҳарбий базасига ҳужум қилди

Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар берди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Нетаньяху Исроилдан қочиб кетди

У Эрон баллистик ракета отишидан олдин қочишга улгурибди.

АҚШ разведкаси Трампни огоҳлантирган — Профессор Жон Миршаймер

Жон Миршаймернинг айтишича, АҚШ разведкаси Дональд Трампга Эрон билан уруш яхши натижа бермаслигини олдиндан айтган.

Эрон Трампни бир нарсани тушунишга чақирди

Эрон томони Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси орқали Дональд Трампга кескин мурожаат қилди. Унга кўра, Эронга қарши ҳар қандай таҳдидлар ҳам уруш ҳаракати сифатида баҳоланиши мумкин.

Россиянинг нефт экспортидан тушадиган даромадлари сўнгги тўрт йилликдаги энг юқори кўрсаткичга етди

Европа таҳлил ва стратегия маркази асосчиси Владислав Иноземцевнинг фикрича, ушбу уруш Россия учун иқтисодий жиҳатдан манфаатли бўлиб чиқмоқда

Эрон АҚШга қарши бешта шарт қўйди

Эрон АҚШ билан музокараларни давом эттиришдан олдин бешта асосий шартни бажаришни талаб қилди.

Тошкентда ўзига нисбатан шилқимликка қаршилик кўрсатган қиз жаримага тортилди

Ҳодиса 6 март куни Янгиҳаёт туманида содир бўлган.

Ноқонуний олтин савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу олтин қуймасининг баҳоси 209 млн 757 минг сўмни ташкил этади.

Амударё орқали 10 кг наркотикни олиб ўтган афғонистонлик наркокуръер ушланди

Унинг ёнида бўлган 2 та қопнинг ичида эса жами 10 дона ўрамда 10 кг 354 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Россия Украинага бир суткада қарийб мингта дрон билан ҳужум уюштирди

Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.

Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши сабабли Европа апрел ойидаёқ ёқилғи тақчиллигини ҳис қилиши мумкин – The Guardian

Бу ҳақда Shell нефт компанияси бош директори Ваэл Саван маълум қилди, деб хабар бермоқда нашр.

Эрон АҚШнинг талабларини рад этди

Бу ҳақда “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига алоқадор Al Mayadeen телеканали Эроннинг сиёсат ва хавфсизлик соҳасидаги расмийсига таяниб хабар берди.

Амударё орқали 10 кг гиёҳвандлик воситасини олиб ўтган афғонистонлик наркокуръер ушланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.

Тошкент вилоятида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Хонадонда 79 ёшли М.С. (аёл), унинг 37 ёшли невараси Д.Ю. (аёл) ва ва 17 ёшли евараси М.Ж. (ўғил) бўлган.

Эрон хавфни кучайтирмоқда: Теҳрон АҚШга қандай талаблар қўймоқчи?

Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.

Исроил ТИВнинг расмий канали жойлаган хабар: Эрон режими дунёдаги энг катта таҳдид

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Эрон режими глобал террор тармоғининг асосий ташкилотчиси ҳисобланади.

Трамп оиласининг дрон бизнесига сармояси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Айрим манбаларга кўра, Дональд Трамп оиласининг Эрон атрофидаги можаролардан олдин дрон соҳасига сармоя киритгани катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Навоийда наркокурьер «занжири» фош этилди

Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.

"Исроил Қуддусдаги масжидларга портлаш тайёрламоқда"

Ушбу ҳаракатларнинг мақсади — дунё миқёсида муқаддас урушни бошлаш, исломнинг муқаддас масканларини бузиш

Техас штатидаги нефтни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлди

Расмийлар нефтни қайта ишлаш заводи атрофидаги ҳаво сифатини назорат қилмоқда.

Тожикистон Марказий Осиёда терроризм индекси бўйича энг хавфли давлат деб топилди

Африка ва Яқин Шарқ ҳудудлари эса ҳанузгача терроризм юқори бўлган “қайноқ нуқталар” сифатида қолмоқда.

Ургутда мактаб ўқувчиси 5 яшар қизни машинада уриб, воқеа жойидан қочиб кетди

Маълум бўлишича, у маҳаллий мактаблардан бирининг 11-синф ўқувчиси бўлиб, транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарган.

Термизда картошка кўринишидаги 72 кг «гашиш» фош қилинди

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари Россия Федерациясига олиб кетилаётган бўлган.

Эрон Трамп учун кутилмаган ҳодисаларни ваъда қилди

Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.

Лондонда яҳудий ташкилоти тез ёрдам машиналарига ўт қўйилди

Полиция мазкур ҳодисани антисемитик нафрат жинояти сифатида тергов қилмоқда. Ҳужум оқибатида бир неча транспорт воситаларига жиддий зарар етган.

Эрбил аэропорти яқинида портлашлар содир бўлди

Ироқнинг Эрбил халқаро аэропорти яқинида, шунингдек АҚШ ҳарбий базаси жойлашган ҳудудда кетма-кет портлашлар эшитилди.

Эрон можароси кенгаймоқда: зарбалар хариталарда акс эттирилди

Яқин Шарқдаги Эрон атрофидаги можаро тобора кенгайиб бормоқда. Хариталарга асосланган таҳлилларга кўра, Теҳрон томонидан минглаб ракеталар ва дронлар минтақанинг турли нуқталарига йўналтирилган.