Қонун барчага баробар! ИИБ ходими жамоат жойида тиббий ниқобсиз ҳаракатланган (фото)

Қонун барчага баробар! ИИБ ходими жамоат жойида тиббий ниқобсиз ҳаракатланган (фото)

Фаол кузатувчиларимиз томонидан навбатдаги мурожаат, Ширин шаҳридан фотосурат ва уларга битилган изоҳлар орқали келиб тушди (илтимосига кўра исми шарифи сир сақланмоқда).

Фотоизоҳга кўра, бугун 26-март куни тахминан соат 19:30 ларда Ширин шаҳридаги супермаркетда ИИБ ходими кенг жамоатчилик орасида тиббий ниқобсиз ҳаракатланган. Ушбу фотосурат ва изоҳларининг исботи сифатида супермаркетга кузатув камералари ҳам ўрнатилганлигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 25 март санаси, соат 06:00дан эътиборан кўчага тиббий ниқобсиз чиққан фуқароларга нисбатан маъмурий жавобгарлик қўлланилмоқда.

Мутасаддилардан ушбу ҳолат юзасидан изоҳ кутиб қоламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!