Қодиров Россияда ҳарбий ҳолат жорий этишни таклиф қилмоқда

A A A
Қодиров Россияда ҳарбий ҳолат жорий этишни таклиф қилмоқда

Россияда ҳарбий ҳолат жорий этиш зарур, деди Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров эрталаб дрон билан Москвага қилинган ҳужумни изоҳлар экан.

“Россияда ҳарбий ҳолат эълон қилиш, бунинг учун мўлжалланган барча жанговар ресурслардан фойдаланиш зарур”, — деб ёзди Қодиров Телеграмъда.

Чеченистон раҳбарининг қўшимча қилишича, Москвага учувчисиз учоқлар ҳужуми тактик, стратегик ва ҳатто психологик маънога эга эмас, чунки “уруш бутунлай бошқа жойда кетмоқда”.

Эслатиб ўтамиз, эрталаб Москва ва Москва вилоятига саккизта дрон ҳужум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!