“Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” қандай текширувларни қамраб олади?

🗓 Аввал хабар берганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шу йил 1 февралдан 1 мартгача юртимизда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси ўтказилади.
🩺 Бу даврда мамлакатимиздаги аграр соҳа ходимлари — фермерлар, деҳқон, боғбонлар, кластер ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, аввало, бепул профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда скринингдан ўтказилади.
🏥 Текширув натижаларига мувофиқ, касалликлар аниқланган қатлам давлат кўмагида саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлади.
📌 Тиббий текширувлар давомида:
🙎🏻♂️18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳоли — оила шифокори профилактик кўригидан;
👨🏻🦳 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли — юқумли бўлмаган касалликлар скринингидан;
🧑🦰 35-55 ёшли аёллар — бачадон бўйни саратони текширувидан;
🧑🏻🦳 45-65 ёшли аёллар — кўкрак бези саратони скринингидан;
👱🏻 15-49 ёшли хотин-қизлар — профилактик кўрик, ҳомиладорликка монелик аниқлаш кўригидан;
🔬 сил касаллиги бўйича хавф гуруҳига мансуб қатлам — флюорографик текширувдан;
🩺 сурункали касаллиги бор беморлар — оилавий шифокор ва тегишли тор соҳа мутахассислари томонидан диспансер кўригидан;
👶🏻 1-18 ёшли болалар — чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан;
🙇🏻♀️ 2-10 ёшли болалар — гельминтозга текширувдан;
👧🏻 3-18 ёшли болалар — онкогематологик касалликлар скринингидан ўтказилади.
❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу тиббий кўрик ва скрининг текширувлари бепул амалга оширилади