Қирғизистонда “халифалик” ўрнатмоқчи бўлган 15 нафар фуқаро қўлга олинди

Қирғизистонда “халифалик” ўрнатмоқчи бўлган 15 нафар фуқаро қўлга олинди

Қирғизистон махсус хизматлари “Ислом давлати*” халқаро террорчилик ташкилотининг 15 нафар ёлловчиларини қўлга олди, деб хабар берди республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.

“Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси аъзолари “Ислом давлати” ташкилоти мафкурасини фаол тарғиб қилаётган ва террорчилик характеридаги фото ва видеоматериалларни тарқатувчи ёшларни ўз сафига жалб этган яширин радикал гуруҳ фаолиятига чек қўйди”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Унга кўра, Бишкек ва мамлакатнинг турли вилоятларида 15 киши қўлга олинган. Уларнинг яшаш жойларида тинтувлар ўтказилиб, катта миқдордаги диний адабиётлар мусодара қилинган. Тегишли экспертизалар тайинланган.

“Гуруҳ етакчиларидан бирини афғонистонлик ИШИД* аъзоси ижтимоий тармоқда масофадан туриб ёллаган ва унинг кўрсатмаларига амал қилиб, бошқа тарафдорларини жалб қилган”, — деди разведка хизмати.

Департаментнинг дастлабки маълумотларига кўра, тарқатилган фото ва видео материалларда оммавий террорчилик фаолиятига даъват қилиш, миллий, ирқий, этник, диний ва минтақалараро адоватни қўзғатиш, конституция тузумни ағдариб ташлаб “халифалик” ўрнатишга даъват қилинган. Бундан ташқари, ўқотар қуроллар ва пичоқдан фойдаланиш, қўлбола портловчи қурилмаларни тайёрлаш бўйича ўқув видеофильмлари ҳам бўлган.

“Тўрт нафар ҳибсга олинган шахс Бишкекдаги 1-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди, ушбу гуруҳнинг бошқа аъзолари ва шерикларини аниқлаш бўйича комплекс тергов-тезкор тадбирлари давом этмоқда”, — дея хулоса қилди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!