Қирғизистонда барча минтақавий газеталар ёпилиши мумкин

Қирғизистонда барча минтақавий газеталар ёпилиши мумкин

Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги давлатга тегишли барча минтақавий газеталарини тугатиш тўғрисида фармон тайёрлади.

Агентлик тегишли ҳужжатни 11 апрелга қадар давом этадиган жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Қайд қилинишича, бугунги кунда барча вилоят газеталарида 228 нафар ходим меҳнат қилмоқда, уларнинг иш ҳақи харажатлари йиллик 105 миллион қирғиз сўмидан (1,2 миллион доллар) ортиқ.

Шу билан бирга, бирорта нашр ўзини-ўзи таъминлай олмаяпти, бу эса пировардида бюджет маблағларининг самарасиз сарфланишига олиб келади, деб таъкидламоқда Маданият вазирлиги.

Ташаббус муаллифларига кўра, ҳудудий газеталар ҳафтада бир марта 1000-2000 нусхада чоп этилади ва вилоят аҳолисини тўлиқ таъминлай олмаяпти. Қирғизистонликлар маълумотни мобил интернет, телевидение ва радио орқали олишни маъқул кўргани учун босма нашрларга бўлган талаб пасайган.

Буларнинг барчаси вилоят газеталари таҳририятларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.

Маданият вазирлиги қарор лойиҳаси ҳудудий оммавий ахборот воситалари томонидан олиб борилаётган давлат ахборот сиёсатини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилганини қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!