Қирғизистон президенти Туркияга ҳамдардлик билдирди

Қирғизистон президенти Туркияга ҳамдардлик билдирди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғонга зилзила муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Бу ҳақда Қирғизистон президенти маъмурияти матбуот хизмати маълум қилди.

"6 февраль куни содир бўлган зилзила оқибатида одамлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан олдим. Бутун қирғиз халқи номидан ва шахсан ўз номимдан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман. Жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман”, — дейилади ҳамдардлик мактубида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!