Қирғизистон БАА усули бўйича ислоҳотлар ўтказади

Қирғизистон БАА усули бўйича ислоҳотлар ўтказади

Бош вазир Оқилбек Жапаров ва БАА Рақобатбардошлик ва тажриба алмашиш бўйича вазир ўринбосари Абдулла Носир Лута «Ҳукумат тезлатгичлари» дастурини ишга туширди.

100 кун ичида учта йўналиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади:

1️⃣Болаларга эрта таълим хизматларини кўрсатишдаги тўсиқларни камайтириш ва болаларни қамраб олишни кўпайтириш
2️⃣Электромобиллар учун электр станцияларини ўрнатиш учун рухсатномалар олишни соддалаштириш
3️⃣Кўрикдан ўтказиш, такрорий экспертиза ўтказиш, ногиронлик фактини аниқлаш тартибини соддалаштириш

«Ҳукумат тезлатгичлари» - бу БАА ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган махсус ислоҳот механизми. Унга кўра, давлат идоралари муаммоларни 100 кун ичида ҳал қилиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!