Марказий Осиё халқаро институти эксперти Турдиқул Бўтаяров фикрича, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишининг тўхтаб қолишига маблағ етмагани, молиялаштириш масалаларидаги муҳокамалар сабаб бўлган. Гигант давлатларнинг бунга таъсири йўқ, шу йилнинг август ойидан қуриш бошланади, дейди у.
Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаларининг амалдаги раҳбарияти икки ўртадаги чегара ва ҳудуд муаммоларига деярли нуқта қўйган. Расмий Тошкент Жапаров даврида Бишкек билан тил топиша олди. Қирғизистон президентининг ўзи ҳам давлатлар ер талашувидан чарчаганини, низоларни ҳал қилиш, муаммоларни ечиш пайти келганини Тошкентга ташрифи чоғида айтганди. Ҳозир ҳукуматлар яна бир муҳим лойиҳа – Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли устида ишламоқда. 2022 йилнинг сентябрида бунга старт берилган бўлса-да, ҳали-ҳануз қурилиш ишлари бошланмаган.
Эксперт доиралари вакиллари темирйўл қурилишининг пайсалга солинишини Россиянинг Бишкек воситачилигидаги таъсири билан боғлайди. Чунки бу темирйўл қурилса, савдо ортидан минтақада Хитойнинг таъсири ортиб кетиш эҳтимоли юқори.
9 июл куни Марказий Осиё халқаро институтида Ўзбекистон ва Қирғизистон алоқаларига бағишланган конференцияда ҳам бу асосий мавзулардан бўлди. Унда қатнашган эксперт Турдиқул Бўтаяров фикрича, расмий Бишкек молиялаштириш масалаларини жиддий ўйлади. Қарз олишни истамади. Жараённинг тўхтатилишига Россия таъсири омилини эса сиёсатшунос “эски пайтнинг гапи” дея баҳолади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.