«Ўзавиация» агентлиги томонидан Қозоғистоннинг Qazaq Air авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиқатновларни амалга ошириш учун рухсат берилди, деб хабар қилди агентлик матбуот хизмати.
Рухсатнома 13 март куни берилган. Авиаташувчи Туркистон — Самарқанд — Туркистон йўналиши бўйича DHC-8−402 самолётида парвозларни амалга оширади.
Авиакомпания февраль ойи охирида шаҳарлар ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш режасини эълон қилган. 15 мартдан бошлаб парвозлар ҳафтасига икки марта — ҳар жума ва якшанба кунлари амалга оширилади:
Бир томонга чипта нархи 25 минг тенгедан бошланади (Марказий банкнинг 16 мартдаги курси бўйича 706 минг сўм).
Qazaq Air минтақалараро авиакомпания бўлиб, 2018 йилда ташкил этилган. У «Самрук-Казына» миллий жамғармасига тегишли, компания хаби Остона аэропортида жойлашган. Асосан Қозоғистон ва Россия шаҳарлари ўртасида қатновлар амалга оширади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.