Қатар Исроил вайрон қилган Ғазодаги уйларни қайта тиклаб бермоқчи

Қатар Исроил вайрон қилган Ғазодаги уйларни қайта тиклаб бермоқчи

ХАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония Қатар Исроилнинг блокададаги Ғазо секторига қилган сўнгги ҳужумларида вайрон бўлган уйларни қайта қуришга ваъда берганини маълум қилди.

Хония идорасидан берилган ёзма баёнотда, Қатар Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Абдурраҳман ал-Тоний қайта қуриш операцияларига рухсат берганлиги билдирилди.

Баёнотда Қатарнинг қўллаб-қувватлаганини олқишлаган ХАМАС раҳбари Хония қайта қуриш жараёни Қатарни қайта қуриш қўмитаси орқали амалга оширилишини қайд этди.

Фаластиннинг Ғазодаги Меҳнат ва қароргоҳ вазири ўринбосари Наcий Сархан Исроилнинг Ғазога уюштирган сўнгги ҳужумларида 18 уйнинг бутунлай вайрон бўлганини, 71 уйнинг яроқсиз ҳолга келганини, 1675 уйнинг эса зарар кўрганини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Исроилнинг Ғазога ҳужуми бошланди. Жанубдаги қўшинларини кучайтирган Исроил армияси 5 август, жума куни Ғазо секторининг Исломий Жиҳодга тегишли эканини даъво қилган баъзи нуқталарига ҳужум уюштирди.

Уч кун давом этган ҳужумлар натижасида, аёллар ва болалардан иборат 49 нафар фаластинлик тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди. Ғазодан Исроил томон юзлаб ракеталар отилди, аммо Исроилда қурбонлар йўқ.

7 август, якшанба оқшомида Миср воситачилигида томонлар ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!