Қатағон қурбони: қўқонлик Акбар Исломов қисмати

A A A
Қатағон қурбони: қўқонлик Акбар Исломов қисмати

Хўқанди латиф... Ҳижратнинг 1314 (милодий 1896) йилида Хўжанд даҳаси Калвак мавзеининг Хонақоҳ маҳалласида умргузаронлик қилувчи Саййид Ислом Хожа хонадонида иккинчи ўғил фарзанд дунёга келди. Мартабаси улуғ бўлишини истаб унга Саййид Акбар деб исм қўйилди (маълум сабабларга кўра ҳужжатларда “Саййид” сўзи тушириб қолдирилган). Сўзлашув тилида уни “Акбархўжа” деб аташган.

Акбархўжа Хонақоҳ маҳалла масжиди мактабида савод чиқаргач, жадид мактабида ва оз муддат рус –тузем мактабида ўқийди. Орада ҳунар ўрганиб, оилага ёрдам бериш учун заргарга шогирд тушади. Бироқ, бу касб унга маъқул келмайди. 1914 йилда отаси вафот этгач, Обиджон Маҳмудовнинг Тароқчилик маҳалласида очилган босмахонага ишга киради. Водийдаги илк ўзбек газетаси “Садойи Фарғона” ҳам шу ерда чоп этилган. Бу ерда Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Ашурали Зоҳирий, Иброҳим Даврон каби жадид – маърифатпарварлар ғояларидан баҳраманд бўлади. 1916 йилги халқ қўзғолонида иштирок этади.

Фарғона водийси жадид тараққийпарварларининг етакчиси Обиджон Маҳмудов: “Қўқон тараққийпарварлари озарбойжонлик маърифатпарвар Пири Мурсалзода билан ҳам алоқа боғлаган эди. Туркистонга мухторият олиш масаласида маслак олиш учун фарғоналик жадидлар таклифи билан 1917 йил ёзида Озарбойжондан Қўқон шаҳрига Муҳаммад Амин Афандизода келганди. Биз Мирзоҳид Мироқилов, Ашурали Зоҳирий, Маҳмудхон Аҳмадхоновлар раҳбарлигида у билан бир неча йиғинлар ўтказган эдик. Шу аснода миллий бирлик учун курашни мустаҳкамлаш мақсадида Миён Қудрат ҳазрат раҳбарлигида бир махфий ташкилот тузилган эди. Унга Акбар Исломов ҳам аъзо бўлганди” деб эслаган эди.

1917 йилда Воскресенский (ҳозирги Туркистон) кўчасида жойлашган Бельский босмахонасига ишга киради. Бу ерда большевикларнинг таъсири каттароқ эди. Шу йили ёз ойларида Давлат думаси учун сайлов олдидан номзодлар рўйхатлари тузилади. Большевиклар тўртинчи рўйхатга, Шўройи ислом тарафдорлари саккизинчи рўйхатга қайд этилган эди. Кунлардан бирида Жомеъ масжидида сайловолди йиғини бўлиб ўтади. Унда Акбархўжа ҳам тўртинчи рўйхат тарафдори сифатида иштирок этади. Йиғинда ҳар икки рўйхат тарафдорлари ўртасида ихтилоф чиқиб, даҳанаки жанг қўл жангига айланиб кетади. Оқибатда босмахона ишчиси Аминжон ҳалок бўлади, унинг шериклари, шу жумладан, Акбархўжани одамлар қочириб юборишади. 1918 йил февралидаги Қўқон воқеаларидан сўнг Акбархўжа коммунистик партия сафига киради, Мусулмон меҳнаткашлари союзи раислигига, ишчи – деҳқон ва солдат депутатлари Қўқон советига, йил охирида эса Туркистон МИК (марказий ижроия қўмитаси) аъзолигига сайланади. Шундан сўнг Акбар Исломов Фарғона вилоят инқилобий трибунали аъзоси, РСФСРнинг Бухоро амирлигидаги резиденти ўринбосари, Ички ишлар халқ комиссари ўринбосари, Ички ишлар халқ комиссари лавозимларида хизмат қилади. 1920 йилдан Туркистон давлат университетининг ишчилар факультетида, сўнгра қишлоқ хўжалиги факультетида таҳсил олади. Ўқиш баробарида Тошкент округ ижроқўми раиси лавозимида ишлайди. 1927 йилда Акбар Исломов Ўзбекистон ССР нинг Москвадаги доимий вакили лавозимига тайинланади. Лавозимидан фойдаланиб, 1927 – 1928 йиллар мобайнида Ўзбекистонда халқ хўжалигининг барча тармоқларини ривожлантириш йўлида тинимсиз кураш олиб борди. Ўзбекистонни хомашё базаси ҳолатидан қутқариб, саноати тараққий этган мамлакатга айлантириш учун ҳаракат қилди. 1929 йилда Акбар Исломов яна Ўзбекистонга чақириб олинади. У шу санадан 1933 йилгача Ўзбекистон давлат план қўмитаси раиси, шу йилдан то қамоққа олингунича Ўзбекистон молия халқ комиссари лавозимларида хизмат қилади.

Ҳа, Ҳўқанди Латифда оддийгина оилада таваллуд топган Акбар Исломов ўз фаолиятини оддий ҳарф терувчиликдан советлар ҳукуматининг энг масъул раҳбарлик лавозимларигача бўлган мансаб пиллапояларини босиб ўтди. Бироқ, у ҳеч қачон ўз халқига хиёнат қилмади, бир умр оддий ўзбек фарзанди сифатида ўз бурчини унутмади.

1926 йилда Акбар Исломов грузин миллатига мансуб Кетеван Давид қизи Клдиашвили билан турмуш қуради. Улар ширин оила тузадилар. 1927 йилда ўғил, 1931 йилда эса қиз фарзанд кўрадилар. Ўғилга икки ҳил: Асқар ҳамда Темур (грузинчаси Таймураз); қизларига Муқаддас деб исм қўядилар. Йилда бир марта оилавий тарзда Грузияда дам оладилар. Кетеваннинг ота – оналари, қариндош – уруғлари, ҳамюртлари ўзбекистонлик куёвнинг чуқур билими, кенг дунёқараши, ахлоқ – одоби, иқтидори ва салоҳиятига ҳамда бошқа хислат ва фазилатларига тан беради.

Совет Иттифоқи тарихининг энг машъум саҳифаларидан жой олган қатағон сиёсати Акбар Исломовни ҳам четлаб ўтмади. Бизда “қатағон” деб юритилаётган ҳодиса аслини олганда қонунлаштирилган террордир. Бу сиёсатнинг моҳият ва мақсадлари нималардан иборат эди? Қатағон сиёсати – ҳукмрон мафкурага мос келмайдиган, унга бўйсунмайдиган, унинг тизгинида юрмайдиган ҳур фикрли кишиларни жисмонан йўқ қилиш ва тўлиқ бўйсундириш сиёсатидир. Таниқли ёзувчи Абдулла Қаҳҳор ёшлар билан бўлган бир учрашувда “Мен партиянинг солдати эмас, балки, онгли аъзосиман” деган эди. Бу жумла ундан ҳам аввал , партиянинг йирик раҳбарларидан бўлмиш Бухарин, Зиновьевлар томонидан ҳам бироз бошқача талқинда айтиб ўтилган эди. Қатағон сиёсатининг илк мақсадларидан бири партияни ана шундай онгли аъзолардан тозалаш эди. Қатағон қиличи ўнг – сўлига қарамади, советларга ва партияга садоқат билан катта хизматлар кўрсатган арбоблар, жумладан, Акмал Икромов, Файзулла Хўжаев, Абдулла Каримов, Акбар Исломов, Исроил Ортиқов, Бўтабой Дадабоев, Акбар Аҳмедов, Назир ва Қодир Тўрақуловлар ва бошқа содиқ коммунистлар ҳам унинг шафқатсиз тиғига дучор бўлди.

Ҳа, ўрмонга ўт кетса ҳўл – қуруқ баробар ёнади. Бу мудҳиш қатағон сиёсати тарихимизнинг энг оғир, қайғули, аламли, ҳасратли, мотамли саҳифасидир.

Акбар Исломов 1937 йил 3 август куни қамоққа олинди. Унга савдогарнинг ўғли, Қўқон Мухторияти иштирокчиси, “Миллий иттиҳод” аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси, миллатчи каби айбловлар қўйилди. Акбар Исломов ушбу айбловни тан олмади, Терговчилар билан узоқ кураш олиб борди. Бироқ, НКВД дажжоллари сурункали ва даҳшатли жисмоний ҳамда руҳий қийноқлар асносида айбномага имзо қўйдиришга муваффақ бўлади.

1938 йил 3 октябрь куни Акбар Исломов иши Алексеев, Зайцев, Болдирев иштирокидаги машъум “учлик” қўлига топширилди. Унинг судлов жараёни бор-йўғи 20 дақиқа: 1938 йил 4 октябрь куни соат 1755 дан 1815 гача давом этди холос. Суд Акбар Исломовни олий жазога ҳукм этади ва адолатсиз ҳукм 4 октябрнинг ўзидаёқ ижро этилди.

1954 йил 31 июл куни унинг хотини Кетеван Давидовна Клдиашвили – Исломова ўзи яшаётган Тбилиси шаҳри, Бакрадзе кўчаси, 16-уйдан ҳукумат раҳбариятига ариза йўллайди. У аризасида эри билан кечган ўн йиллик турмуши давомида Акбар Исломовни ҳақиқий инсон, буюк ватанпарвар сифатида билганини, аммо, 1937 йил август ойида у НКВД томонидан қамоққа олингани ва унга эрининг 10 йилга қамоққа ҳукм этилди дея маълумот берганларини, шундан сўнг ўзининг ҳам ҳеч бир қонуний асосларсиз 1 йил-у 4 ой қамоқда бўлганини, фарзандларининг чеккан азоб-уқубатларини ҳикоя қилади. У 1939 йилда озод бўлиб, Грузияга келгани ва бундан 18 йил аввал кўчада қолган фарзанди Асқар Акбарович Исломовнинг камолоти ҳақида тўхталиб, унинг келажаги учун ҳам отасининг пок номини тиклаш масаласини кўтаради.

Кетеван Давидовнанинг аризаси асосида 1954 йил 4 сентябрь кунидан А. Исломовнинг ишини қайта кўриб чиқишга қарор қилинди. Ва ниҳоят, 1956 йил 29 июнь куни СССР Олий Суди Ҳарбий коллегияси томонидан Акбар Исломов оқланди.

Орадан анча йиллар ўтиб, адолат қарор топди. Қўқон шаҳрига унинг ҳақиқий фарзанди қайтарилди.Унинг аччиқ қисмати мустабид тузумнинг халқимиз бошига солган кўргуликларидан бири, қора доғ сифатида тарихимизга муҳрланди. Акбар Исломовнинг чақмоқ сингари қисқа умри давомида амалга оширган самарали меҳнат фаолияти, дарё сангари жўшқин ҳаёти, умрбод унга вафодор бўлиб қолган гўзал грузин қизи Кетеван билан муҳаббатга лиммо-лим турмуш лаҳзалари, шубҳасиз, алоҳида китоб учун арзирлидир.

 

Яҳёхон ДАДАБОЕВ,

Қўқон тарихи ва маданияти давлат музейи илмий ходими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Зеленский Кличконинг сўзларидан сўнг жиддий огоҳлантириш юборди

Бу унинг Киев мэри Виталий Кличконинг Киев режими раҳбарини Украинада ҳукм сураётган авторитаризм борасидаги танқидига жавоби бўлди.

Покистон ва Афғонистон ўртасида қуролли можаро бошланди

Бошқа тафсилотлар ошкор этилмади.

БАА бош мураббийи мухлисларга мурожаат билан чиқди

Амирликлар учун жуда муҳим кун ва ажойиб кеча яқинлашмоқда.

"Ишонинг, бизда ҳам жавоб тариқасида суратга олишга арзигулик нарсалар бор" - Шойгу

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.

Австрия Истанбулдаги музокаралардан сўнг Зеленскийнинг тақдири даҳшатли бўлишини башорат қилмоқда

Россия урушдан олдин этник руслар яшаган ерларни озод қилган ва назорат қилади.

Украина ядровий мувозанатни бузди

Операция жуда пухта ишлаб чиқилди: украиналиклар дронларни яширинча Россияга олиб кирган

Украиналик десантчилар россиялик ҳарбийларни асирга олди

"Россия Федерацияси ҳудудидаги ўз бўлинмаларида уларга нисбатан шафқатсиз муносабат, руҳий тазйиқ ва таҳдидлар қўлланилган," - дейилади хабарда.

Украинанинг "Паутинa" амалиёти: Путиннинг ядровий самолётлари дронлар билан йўқ қилинди

2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.

Германияда электр энергияси нархлари нолдан пастга тушмоқда – Bloomberg

Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Ғарб Киевнинг аэродромларга қилган ҳужумларидан сўнг нохуш ҳақиқатни тан олди

Москванинг дронлар ва баллистик ракеталар ишлаб чиқарилиши ортиб бораётгани фонида Россияга ҳавода қаршилик кўрсатиш Украина учун тобора қийинлашиб бормоқда

Кремль Трампни бурчакка тиқди

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон аллақачон Москвага нисбатан қаттиқ чекловлар жорий этиш тарафдори эканини билдирган .

«Учинчи жаҳон урушига йўл қўймаймиз»: АҚШда Зеленскийнинг асосий тарафдорини қамашга чақиришди

Жанубий Каролина штатидан АҚШ Конгресси сенатори Линдси Грэм қамоққа олиниши керак. Сабаби, у Украина Президенти Владимир Зеленский билан бирга АҚШни Россия билан урушга тортиб киритишни истамоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ жиддий огоҳлантиради!

Ички ишлар бош бошқармаси телеграмдаги саҳифасида янги мурожаат эълон қилди.

Трампнинг набирасига "куёв" келди

"Куёв" кечқурун девордан ошиб ўтган.

Самарқанддаги трансформаторда ёнғин чиқди

Шунга кўра, 1 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа жойига соат 14:31 етиб бориб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Канада иммиграция қонунларини янада мураккаблаштирмоқда

Канада ҳукумати мамлакатда ноқонуний миграция ва жиноят оқимини чеклаш мақсадида янги, қаттиқроқ миграция қонун лойиҳасини тақдим этди. Унга кўра, бошпана сўровлари чекланиши ва миграция аризаларини кўриб чиқиш вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Трамп: «Си Жинпинг билан келишув қилиш жуда қийин»

АҚШ ва Хитой савдо бўйича келишувига эришолмаслиги мумкин. Доналд Трамп Си Жинпингни «жуда қаттиқ» ва келишувга бориши қийин етакчи деб атади. Бу айниқса камёб металллар экспортидаги баҳслар фонида содир бўлмоқда.

НАТО Европа давлатларини ҳаво мудофаасини беш баробар кучайтиришга чақирди

НАТО Европа мамлакатларини Россия хавфига жавобан қитъадаги ҳаво мудофааси имкониятларини беш баробар оширишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

Ҳиндистонда номаълум йиртқич ҳужуми оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

NDTV телеканали хабарига кўра, Мадҳя-Прадеш штатида содир бўлган ҳодиса оқибатида ўндан ортиқ киши жароҳат олди, яна 6 киши ҳалок бўлди.

18 йил олдин йўқолган 3 ёшли қизалоқ қайтадан қидирилмоқда

Ўша пайтда у уч ёшда эди. Ҳодиса содир бўлган кечаси унинг ота-онаси дўстлари билан кечки овқатда бўлишган, қизалоқ эса меҳмонхона хоналарида уйқуда бўлган. Айни пайтда номаълум шахс уни олиб кетган.

Покистонда зилзила пайтида 200 дан ортиқ маҳкум қамоқхонадан қочиб кетди

Reuters агентлигининг хабар беришича, Покистоннинг Карачи шаҳрида жойлашган Малир қамоқхонасидан камида 216 маҳкум зилзила сабабли эвакуация пайтида қочиб кетган.

Францияда эркак масжиддан Қуръон ўғирлаб, уни эшик олдида ёқиб юборди

Бу ҳақда 3 июнь куни Рона департаменти масжидлари кенгаши сайтида хабар берилди.

Тошкентда 19 ёшли йигит осилган ҳолда топилди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Россияда World of Tanks ўйинини яратган компания миллийлаштирилди — ОАВ

Россиянинг энг йирик IТ-ассоциациялари президент Владимир Путинга мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат компанияни тортиб олишга уринишга ўхшашини айтган, бироқ бу мурожаат жавобсиз қолган.

Германияда Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли портламаган бомбалар сабабли аҳоли эвакуация қилинмоқда

Deutsche Bahn темирйўл компанияаи поездлар ҳаракатида чекловлар бўлишини эълон қилди. Бу кўплаб минтақавий темирйўл йўналишлари ҳамда халқаро рейсларга таъсир қилади.

Тошкент вилоятида 24 ёшли қиз ўлик ҳолда топилди

2025 йил 10 май куни Қибрай тумани "Ботаника" МФЙ Ботаника Вир кўчаси 65-уйда яшовчи 24 ёшли қиз ўз уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Қрим кўпригида ҳаракат тикланди

Ҳозирча расмийлар Қрим кўпригига шикаст етгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдиргани йўқ.

Россия Украинанинг Суми, Одесса, Харков ва Херсон вилоятларига дронлар билан ҳужум қилди

Херсон вилоятида эса бир киши ҳалок бўлган, яна 13 киши яраланган

Нигерияда сув тошқинлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Сув тошқинлари минтақада сўнгги 60 йил ичида содир бўлган энг ёмони деб таърифланган.

Исроил халқаро изолятсияга тушиши мумкин

Бу ҳақда Блоомберг агентлиги хабар бермоқда.

АҚШ қурол захираларини мисли кўрилмаган даражада тўлдирмоқда

Трамп қуролли кучлар захиралари тарихда кузатилмаган даражада тўлдирилаётганини маълум қилди. У бу орқали армияни дунёдаги энг кучли кучга айлантиришни мақсад қилганини таъкидлади.

«Disney» дунё бўйлаб яна юзлаб ходимларини қисқартирмоқда

«Disney» компанияси бутун дунё бўйлаб кино, телевидение ва молия бўлимларида фаолият юритаётган юзлаб ходимларни ишдан бўшатишини эълон қилди. Бу қарор компания харажатларини қисқартириш режасининг давомидир.

Олимлар Россияда чигирткадан тайёрланган ун билан нон ёпишни таклиф қилмоқда

Жанубий Урал давлат университети муҳандислари озиқ-овқат нархлари ошиб бораётган шароитда оқсилли ундан фойдаланиш йўлини кўрсатмоқда.

Франция қамоқхоналарида жой етишмовчилиги хавотирли даражага етди

Франция қамоқхоналаридаги бандлик даражаси 2025 йил май ойи бошида рекорд даражага етди. Мамлакатдаги қамоқхоналарда тақдим этилган жойлар сонига нисбатан маҳкумлар сони кескин ошиб кетди ва тизимдаги муаммолар яна бир бор кўзга ташланди.

Франция қамоқхоналарида жой етишмовчилиги хавотирли даражага етди

Франция қамоқхоналаридаги бандлик даражаси 2025 йил май ойи бошида рекорд даражага етди. Мамлакатдаги қамоқхоналарда тақдим этилган жойлар сонига нисбатан маҳкумлар сони кескин ошиб кетди ва тизимдаги муаммолар яна бир бор кўзга ташланди.

Хорижда маъшуқасини қасддан ўлдириб, ертўлага кўмган шахсга суд ҳукми ўқилди

«Тўрт йил давомида Россия Федерациясида ноқонуний равишда яшаб келаётгани машъуқасининг қотилиги айланган М.А.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Вобкент тумани суди ҳукми билан 11 йил қамоқ жазоси қўлланилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди»,-деди Феруз Шаропов.

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик АҚШдан экстрадиция қилинди

Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросининг АҚШдаги яшаш манзили аниқланиб, Ватанга қайтариб келинди.

Италияда Этна вулқони яна "уйғонди"

Минтақа ҳудудида ҳаво транспорти учун хавфнинг қизил даражаси эълон қилинган. Шу билан бирга, маҳаллий Катания аэропорти штат режимида ишлашда давом этмоқда.

Колорадода Исроил тарафдорларининг тинч намойишига ҳужум уюштирилди

Ҳужумни амалга оширган шахс воқеа жойида қўлга олинди. У Эль-Пасо округида яшовчи Миср фуқароси

Эрон АҚШнинг ядровий таклифига салбий жавоб тайёрламоқда

“Репорт” хабар беришича , бу ҳақда Реутерс агентлиги эронлик дипломатга асосланиб хабар берди.

АҚШга Мексика орқали ноқонуний кирганлар жиноий жавобгарликка тортилади

АҚШ Миграция хизмати 28 май куни мамлакат чегараси ва миграция сиёсатига оид муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилади ва депортация қилинади.

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди

Юртимиздаги жоме масжидларда 2025 йил 6 июнь жума куни Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Қашқадарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Брянск вилоятида поезд ҳалокати туфайли жабрланганлар сони 104 нафарга етди

Брянск вилоятининг (Россия Федерацияси) Вигоничский туманида поезд устига кўприкнинг қулаб тушиши оқибатида жароҳатлаганлар сони 104 нафарга етди, деди вилоят губернатори Александр Богомаз.

Зеленский: «Ўргимчак тўри» операцияси тарих дарсликларига киритилади

Украина президенти Владимир Зеленский сўнгги дрон ҳужумлари билан боғлиқ «Ўргимчак тўри» номли ҳарбий операциянинг муваффақиятли якунланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу операция Украина тарихидаги энг узоқ масофани қамраб олган ва тайёргарлигига қарийб икки йил кетган.

Ҳиндистондаги тошқинлар оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда «Reuters» агентлиги хабар берди.

ФВВ 7 магнитудали зилзила бўлиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.

Россия Мудофаа вазирлиги Украина дронларининг Россия аэродромларига ҳужумларини тасдиқлади

Вазирлик маълумотларига кўра, дрон ҳужумлари оқибатида ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар орасида қурбонлар бўлмаган, барча ёнғинлар бартараф этилган.

Германияда самолёт уй устига қулади. Қурбонлар бор

“Bild” газетаси хабарига кўра, қулашдан олдин учувчи диспетчерларни двигателдаги муаммо ҳақида огоҳлантирган ва энг яқин аэродромга фавқулодда қўниш сўраган.

Тошкентда МАН ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

BBC: Украина дронлари Россия авиабазаларига оммавий ҳужум уюштирди

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.

Қурбонлар бор: ПСЖнинг ЕЧЛ ғолиби бўлиши фожиали оқибатларга олиб келди

Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.

Хитой ҳарбий-денгиз кучлари кенг қамровли денгиз машқларини бошлади

Машқлар Тайванни қамал қилиш ҳамда қарши ҳужумни тақлид қилиш учун ўтказилмоқда.

Россиянинг Брянск вилоятида автомобил кўприги темирйўлга қулаши оқибатида Москва томон ҳаракатланаётган йўловчи поезди релсдан чиқиб кетди

Baza ва Shot Telegram-каналлари кўприк қулаши портлаш натижасида содир бўлганини хабар бермоқда.