Қашқадарёлик морбоз табибнинг ноёб истеъдоди (видео)

A A A
Қашқадарёлик морбоз табибнинг ноёб истеъдоди (видео)

Қашқадарёлик табиб Алишер Ёрматовни кобралар 20 маротабадан кўпроқ чаққан. Қўллари чандиқда. Икки маротаба ўлим билан олишган ва шифокорлар ёрдам бериша олишмаган. Ҳаётга бўлган муҳаббат ўлим устидан ғалаба қозонган. Бундан ташқари табиб ғаройиб найрангбозликларни намойиш этади: яримяланғоч Алишер-ака гиламчага ётиб олади ва турмуш ўртоғи унинг устига ўнта кобрани қўяди. Ярим соатларча кобралар унинг устида ўрмалашади ва уни чақишмайди.

Морбознинг энг зўр чиқиши, у иккита кобранинг бошини ўз оғзига солишидир. Унинг ноёб истеъдоди учун Antique World (Германия) Академияси унга профессор унвони тайинлади.

Мақола муалиффи у билан Самарқандда учрашди.

– Илонларга бўлган муҳаббатингиз қачон ва қаерда бошланди?

– Бир куни мени катта болалар тутиб дўппослашганда, тўққиз ёшда эдим. Кун бўйи ғорда аразлаб ўтирдим. Ўшанда мендан ҳамма қўрқишлиги учун хавфли илонлар билан шуғулланаман деб ўзимга ваъда бердим. Чунки бизнинг қишлоқ тоғ ён бағрида жойлашган бўлиб, бу ерда кобралар, қора илон ва кўлвор илонлар кўп. Шундан кейин илонларни чўнтагимда ёки куйлагим ичида олиб юрадиган бўлдим.

– Сизни кейин хафа қилишмайдиган бўлишдими?

– Албатта! Аммо мен ҳам ҳаддимдан ошдим. Болалар нафақат қўрқиш, ҳатто мен билан дўстлашмай қўйишди. Илонларни ғорда сақласам ҳам, баъзида уларни уйга олиб келар эдим. Шунинг учун отамдан кўп гап эшитар эдим: у ҳамқишлоқларимиз бизникига кирмай қўйишади деб хавфсирар эди, у қишлоқда ҳурматга эга бўлган одам – собиқ колхоз раиси, опаларим эса кейинчалик: бири – профессор, бошқаси – доцент унвонига сазовор бўлишди.

– Қизлар ҳам сизни четлаб ўтишадиган бўлишдими?

– Ҳа, бу ғамгин воқеалар. Шунинг учун мен кеч уйландим. 27 ёшимда отамни ҳурмати туфайли, ота-онам морбозга турмушга чиқишга розилик берган келинни топишди. Қизлар эса мен тўғримда кечаси гўзал парига айланадиган илонларимдан бирини севиб қолган деган миш-мишни тарқатишди. Бугун бу кулгили бўлиб кўринади, аммо ўшанда одамлар бу гапга ишонишган.

Қишлоқ хўжалик институти талабаси бўлишимга қарамай, илонларни тарк этмасдан, костюмимнинг чўнтагида олиб юрар эдим. Бир куни шундай воқеа рўй берди. Ётоқхонада илон пальтомнинг чўнтагидан ўрмалаб чиқиб, хонадошимнинг кровати ёнида чўзилиб ётибди. У ўйғонгандан сўнг, мен институтдан қайтганимгача, кроватидан тушолмай ўтирган. Шу кундан бошлаб мен ётоқхонада бир ўзим яшайдиган бўлдим.

Нима учун илонларни яхши кўраман? Ўзим ҳам тушунмайман.

– Сизни қачон биринчи бор илон чақди ва нега бундай бўлди? Қўлларингиз, бармоқларингизда чандиқлар кўп, буларнинг барчаси илон чақиши натижасидами?

– Қирқ ёшимдан сўнг илонлар билан жиддий шуғулланишни бошладим, ҳовлининг бир қисмини девор билан ўраб, террариумга ўхшаш иншоот қилдим. Бу катта чуқур бўлиб, ўртада решеткали стол бор, ва бу ерда кобралар йиғилишади. Ўшанда улар ўттизга яқин эди, ҳозир эса икки баравар кўпроқ. Бир куни илонларнинг олдига тушиб, решетка ёнида яқиндан уларни кузатишни бошладим – мен доим шундай қилар эдим. Нима учундир улардан бири менга ташланиб, бармоғимдан чақди. Жароҳат унчалик чуқур эмас эди, мен унчалик азият чекмадим, чунки танамни чиниқтириш учун заҳарни кичик дозаларда қабул қилиб келар эдим. Шуни айтиб ўтиш керакки, чақишнинг хавфи қанчалик организмга заҳар тушишидан боғлиқ. Мана бир мисол. Илоннинг заҳарини олиш учун, унинг бўйнидан тутиб турган эдим. Шу пайт ҳовлига қўшни кириб, ниманидир сўради. Мен эътиборимни сусайтириб, қўлимни бир оз бўшатибман, кобра қўлимдан чиқиб кетиб, билагимдан юқори жойни чақди, шунчалик кучли чақдики, ҳаттоки заҳарли тиши синди. Ана ўшанда мен хавфли дозага дучор бўлдим.

– Илон чаққанда инсон қанақа оғриқни ҳис этади, қандай белгилар пайдо бўлади?

– Танам шунчалик ҳолсизландики, ҳаттоки бошимни тута олмай қолдим. Ташналик азоб бериб, ичим қуриб кетгандай бўлди, бир ҳолатда дарё ёнига судралиб келдим. Беш литрга яқин сув ичдим. Гандираклаб уй томон йўл олдим, йўлда ҳушимни йўқотибман. Хотиним мени топиб олибди. Уйда ҳушимга бир маротаба келиб, яна ҳушимни йўқотдим. Шу тариқа икки маротаба шу ҳолатга тушдим. Участка врачи қон босимимни ўлчаганида, анча паст эди: 60 га 40. Доктор ёрдам бера олмаслигини айтиб, мени ташлаб кетди. Мудраб ётган ҳолимда қизимнинг: «Дадамнинг юраги урмаяпти!» деб қичқирганини эшитардим. Ана ўшанда мени ҳақиқий қўрқув босди ва хотинимга: «Агар мен ўлсам, илонларимни қўйиб юборинглар» деб айтдим. Танам фалажланганича қолди ва фақат бу кунисига бир оз ўзимга келдим.

– Сизнинг айтишингизча, заҳарнинг кучи илоннинг қаерга чаққанлигига ҳам боғлиқми?

– Бошга қанча яқин бўлса, шунчалик хавфли ҳисобланади: чунки унда бош мия бор. Бир марта кобра энса соҳамдан чақди. Воқеа шундай бўлган эди. Ўша йиллари мен ҳорижлик туристлар учун чиқиш қилар эдим. Бир куни “бадавлат” рус меҳмонлар ташриф буюрган меҳмонхонага таклиф этишди. Учта кобра бўйним атрофида ўралиб туришарди. Тўсатдан орқамда иккала кобра бир-бирига ҳамла қилиб, бири бошимдан чақиб олди. Мен ҳушимни йўқотишни бошладим, сеансни бекор қилишди, мени касалхонага олиб кетишди. Энди ҳаётдан кўз юмсам керак деб ўйладим – яна омадим келди. Мана чандиқ ҳам қолган.

– Нима учун у сизни чақди, улар сабабсиз инсонларга тегишмайди дедингизку?

– Балким кескин ҳаракат қилгандирман, ёки ихтиёрсиз унга азият бергандирман. Буни улар хавф деб билиб, ташланишган бўлса керак. Ҳимоя инстинкти.

– Сиз кобрани олийҳиммат илон дейсиз. Нима учун?

– У ақлли илон. Ўзи биринчи бўлиб ташланмайди ва албатта менга яқинлашмагин деган маънода ўзини важоҳатли туриши ва вишиллаши билан сизни огоҳлантиради. Қора илон ва кўлвор илон огоҳлантириб ўтирмайди, дарҳол ташланади. Улар маккор илонлар, ва уларнинг ҳатти-ҳаракатини олдиндан айтиб бўлмайди. Айниқса қора илондан қўрқаман: унинг чақиши жуда оғриқли. Бир куни илонлар турган чуқурга тушганимда, қора илоннинг думини билмасдан босиб олибман, ва у шу заҳотиёқ оёғимни чақиб олди. Куйдирувчи оғриқдан ўзимни қудуқ ёнига урдим ва чанқоғимни ҳеч қониқтира олмадим, ичим ёниб кетди. Оғриқдан дод солгим келди. Шу йўсинда уч кун азоб чекдим.

– Агар инсонни тиббий ёрдам кўрсатиш имкони бўлмаган жойда – тоғда, ўрмонда ёки чўлда илон чақса, нима қилиш керак?

– Бундай ҳолатларда чаққан жойда кичик кесма қилиб, кўпроқ қонни сиқиб чиқариб ташлашга ҳаракат қиламан. Киноларда буни бошқача қилиб кўрсатишади: чаққан жойни сўриб ташлашади. Агар жароҳат чуқур бўлмаса, бунда маъно бор, чунки заҳар қонга ўтишга улгурмайди. Унда сўриб ташлаш мумкин. Акс ҳолда бу бефойда. Бунда вақтнинг аҳамияти катта.

– Танангизни чиниқтириш учун сиз заҳар ичиб турасиз. Уни қайси нисбатда сув билан аралаштирасиз? Умуман унинг таъми қандай?

– Мен тоза заҳар ичаман. Истасангиз, кўз олдингизда учта кобранинг заҳарини йиғиб ичиб юборишим мумкин. Таъми томоқни куйдирадиган даражада аччиқ. Заҳарни ичгандан сўнг, бир қанча вақт бош айланади. Ана шундай. Бир грамм қуруқ заҳарни йиғиш учун, 20 га яқин кобралар керак бўлади.

– Одамлар қайси касалликлар билан сизга мурожаат этишади? Уларга ҳам заҳарни тавсия этасизми?

– Ҳа, заҳар бераман, лекин тоза кўринишда эмас. Мен уни сув билан аралаштираман. Илон заҳри ва ёғидан тайёрланган суртмаларни ҳам қўллайман. Булар полиартрит, бавосил, ошқозон яраси, радикулит касалликларида фойда беради. Умиди сўнган беморларни онкологиядан олиб келган ҳолатлар ҳам бўлган. Баъзи беморларга кобранинг заҳри ёрдам берганини сездим, чунки у рак ҳужайраларини ўлдиради. Менинг дориларим онкологик беморларга ёрдам бермаган ҳолатлари ҳам бўлган.

– Нима учун кобралар Ёрматовни чақмайди? Сир нимадаИлонлар юзингиздан 5-10 сантиметр нарида туришибди.

– Менимча кобра инсонни сезса керак. Агар инсон қўрққанлигини сездирса, илон уни чақади. Инсон қўрққан пайтда, ўзидан илонга маъқул бўлмаган қандайдир ҳид ажратса керак. Айтганча, мен уларнинг олдига ичиб келганимда, улар мени чақишар эди. Шундан бери мен ичмайман.

– Нима учун кобралар уларга яқин келган уч яшар набирангизни чақмайди?

– Эҳтимол, барчаси шу сабаблидир. Бола илон у учун нақадар хавфли эканини тушунмайди ва илонга талпинади. Ҳозирча набирамда қўрқув ҳиссиёти йўқ.

– Агар чақсачи?

– Ишонинг, даҳшатли ҳеч нарса содир бўлмайди, чунки у аллақачондан буён заҳар ичиб келади. Барча илонлар билан ишлайдиганлар билишади: бир кунмас бир кун уларни барибир илон чақади.

Ёзувчи Артур САМАРИ,

Darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Москвадаги барча аэропортлар фаолиятини тўхтатди

Шереметево рейсларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини эълон қилди. Аввалроқ, "гилам"0 сигнали туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар жорий этилган эди.

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин»

"Манчестер Сити" афсонаси ҳисобланган Серхио Агуэро «шаҳарликлар» ёш юлдузлари — Нико O’Райли ва Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларига юқори баҳо берди.

Мбаппе жароҳатини даволаш ўрнига актриса билан ҳордиқ чиқармоқда. Клуб фанатлари жиддий норозилик билдирмоқда

«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.

Президентнинг хотинига ҳукм чиқарган судъя ўлик ҳолда топилди

Полиция воқеани ўрганмоқда, асосий версиялардан бири — ўз жонига қасд қилиш.

«Урушмоқчимисан?» Зеленскийнинг Беларусга йўллаган таҳдиди Ғарбни ҳайратда қолдирди

X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.

Эрон яҳудийлари етакчиси Оятуллоҳ Хоманаийга содиқлик билдирди

Шу билан бирга, Исроилда ички норозилик кучаймоқда.

«Манчестер Сити» марказий ҳимоячисини арзон гаровга сотиб юбориши мумкин

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Натан Аке фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

Исроилга жўнатиш учун 17 минг доллар сўраган раҳбар ушланди

Хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

АҚШ Эронга зарба берди. Теҳрон америкаликларнинг ҳарбий кемаларига ҳужум қилди

Қўшма Штатлар ҳарбийлари Эроннинг Қешм оролидаги портга ва Бандар-Аббос шаҳрига зарбалар берди, деб хабар қилмоқда Fox News ва Ахios журналистлари.

Россия Суриядаги ҳарбий базани қайта қурмоқда

Бу ҳақда The Maritime Executive ихтисослашган ресурси хабар берди.

Трамп тузоққа тушиб қолди ва ундан қандай чиқишни билмайди – CNN

Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш — стратегик мувозанатини Эрон фойдасига ўзгартирди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.

Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника заводида портлаш юз берди

​Хитой раиси Си Жинпин ҳодиса юзасидан зудлик билан текширув ўтказиш ва айбдорларни қаттиқ жавобгарликка тортиш бўйича кўрсатма берди.

Оқ уй яқинида яна бир отишма содир бўлди

Associated Press агентлигининг хабар беришича, Оқ уй вақтинча ёпиб қўйилган.

Қозоғистондаги металлургия заводида кучли портлаш юз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланган.

Измирда нималарни татиб кўриш мумкин?

Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.

Испанияда 40 тоннагача кокаин мусодара қилинди

Испания полицияси Атлантика океанида рекорд даражадаги — тахминан 40 тонна кокаинни мусодара қилди.

АҚШда United Airlines самолёти қўниш вақтида юк машинасига урилиб кетди

FAA ва NTSB маълумотларига кўра, Boeing 767-400 самолёти Венециядан 200 дан ортиқ йўловчи билан парвоз қилган.

Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари пора билан ушланди

Ҳозирда кадастр раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.