Қашқадарёда бедарак йўқолган сурхондарёлик йигитнинг жасади жарликдан топилди

Қашқадарёда бедарак йўқолган сурхондарёлик йигитнинг жасади жарликдан топилди

Қашқадарё вилояти ФВБ матбуот котибининг хабар беришича, жорий йилнинг 13 май куни Қашқадарё вилояти ФВБга Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро З.И. Қашқадарё вилояти Қамаши ва Деҳқонобод туманларининг тоғли ҳудудларида йўқолиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Аниқланишича, фуқаро З.И. жорий йилнинг 2 май куни чорва молларини боқиш мақсадида тоғли ҳудудларга жўнаб кетган ва дом-дараксиз йўқолганлиги боис, уни яқинлари анча қидиришган, бироқ топа олишмаган.

Мурожаатга кўра, вилоят ФВБ Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий отрядининг 1 та бўлинмаси юқорида номи маълум қилинган манзилларда қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Қидирув натижаларига кўра, фуқаро З.И.нинг жасади Қамаши туманининг Ўрмон хўжалигига қарашли ҳудуддаги 10 метр чуқурликдаги жарликдан топилган ва яқин қариндошларига топширилган.

Хабарда ушбу қидирув-қутқарув ишларида Ўрмон хўжалиги ходимлари ва маҳаллий аҳоли бевосита иштирок этганлиги айтиб ўтилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!