Қашқадарёда 27 ёшли аёл ўзини осиб ўлдирди

Қашқадарёда 27 ёшли аёл ўзини осиб ўлдирди

Жорий йилнинг 1 июнидан 2 июнига ўтар кечаси Қашқадарё вилояти Косон туманида 27 ёшли аёлнинг жасади топилди. Хабар берилишича, аёл ўзини осиб ўлдирган. 1996 йилда туғилган аёл 2 июнь куни соат 01:30 да яшаш уйида осилган ҳолда топилган.

Аммо аёлнинг қўшниси у уриб ўлдирилганлини гумон қиляпти. Аввалроқ, аёл ўз онасига эри уни ўлдирмоқчи бўлаётгани ҳақида маълум қилган. Онанинг айтишича, аёлнинг қариндошлари воқеадан кечроқ, соат 03:30 ларда хабар топишган. Аёлнинг онаси қизи ваҳшийларча бўғиб ўлдирилганини айтди.

Аёлнинг жасадини кўрган гувоҳларнинг фикрича, аёлнинг танасида турли тан жароҳатлари бўлган. Гувоҳ аёлнинг ўз жонига қасд қилганига шубҳа билдириб, ундаги тан жароҳатлар калтакланиш оқибати эканини таъкидлади.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳуманинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Мазкур ҳолат ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилади ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!