Қашқадарё вилояти ҳокими сенатор бўлди

Қашқадарё вилояти ҳокими сенатор бўлди

Вилоятда сенат аъзоси сайлови бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.

Бугун вилоятда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Қўшма мажлис кун тартибига вилоятдан бўшаб қолган ўрин учун Сенат аъзосини сайлаш тўғрисидаги масала киритилди.

Шундан келиб чиқиб, Сенат аъзоси сайлови ўтказилди.

Саноқ комиссияси томонидан эълон қилинган натижага кўра, вилоят ҳокими Сенат аъзолигига сайланди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланганди. Унгача у Божхона қўмитасида раис лавозимида фаолият олиб борган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!