Қарздорлик эвазига 7 дона комбайн аукционга қўйилди

Қарздорлик эвазига 7 дона комбайн аукционга қўйилди

“Зафаробод Агротехсервис” масъулияти чекланган жамияти АТ “Халқ банки” Зафаробод туман филиалидан олган кредит қарздорлигини ўз вақтида тўламади.

Натижада, Жиззах туманлараро иқтсодий судининг ижро варақасига асосан Мажбурий ижро бюроси Зафаробод туман бўлими томонидан ушбу ҳолат бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Яъни, масъулияти чекланган жамиятга қарашли бўлган мол-мулклари бор-йўқлиги ўрганилганда, қарздорга тегишли 7 дона ғалла ўриш комбайни борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, ушбу комбайнлар тегишли тартибда хатланиб, сотиш учун “E-IJRO AUKSION” орқали сотувга қўйилди. Ҳозиргача бир дона комбайн
227 миллион сўмга сотилиб, кредит қарздорлигини сўндиришга йўналтирилди.

Айтиб ўтиш керак, “Зафаробод Агротехсервис” МЧЖ.нинг банкдан жами қарздорлиги 1 миллиард 800 миллион сўм бўлиб, эндиликда қолган 6 дона комбайнлар ҳам аукцион орқали сотилади.

 

 

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!