Куни кеча, “Тошкент-Ўш” халқаро автомобилъ йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган 227-километрида 40 дақиқа оралиғида иккита ЙТҲ юз берган.
Биринчи ҳолатда, “МAН” юк автомашинасининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши туфайли йўл четидаги хандаққа тушиб кетган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарув гуруҳи зудлик билан ёрдамга етиб келган. Махсус асбоб-ускуналар ёрдамида юк машинаси хандақдан чиқариб олинган. Тахминан 40 дақиқадан сўнг иккинчи йўл-транспорт ҳодисаси деярли айнан шу йўналиш қисмида содир бўлди. "COBALT" ҳайдовчиси транспорт воситасини қувиб ўтаётган вақтда йўл ҳаракати хавфсизлик қоидаларини бузган. Натижада иккала транспорт воситаси ҳам хандаққа тушиб кетган. Бир неча дақиқа ичида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этдилар. Қувонарлиси, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳайдовчилар ва йўловчиларга жароҳат етмаган.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Журналист Чей Боуз ижтимоий тармоқларда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровни қариндошларининг АҚШдаги кўчмас мулки ва қароргоҳи учун кескин танқид қилди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади