Қамаши тумани «Қовчин» маҳалласи Манғит қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.К 28 августдан 29 августга ўтар кечаси қишлоқда истиқомат қилувчи 2009 йилда туғилган қизни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда «Nasafnews» мухбири хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 1993 йилда туғилган эркак Ш.К. қизнинг ўз ҳовлиси супасида ухлаб ётган вақтда кўрпага ўраб, пахта даласига ўғирлаб қочган.
Воқеа ҳақида қизнинг онаси шундай дейди:
«Қизимнинг айтиши бўйича, у эркак қизимни оғзини ёпиб, кўрпага ўраб кўтариб кетган. Қизим қўрқиб уйғониб, ‘кимсан, нима учун мени оғзимни ёпяпсан’ деганда, ‘агар бақирсанг, ҳозир пичоқлаб ўлдириб ташлайман’ деб қўрқитган. Йўлда қизим типирчилаб, қочмоқчи бўлган. Шунда қизимга тарсаки тушириб, судрай бошлаган. Кейин эса ‘ечинасан’ деб қизимнинг бошига ҳам урган»,- дейди қизнинг онаси С.Э.
12 ёшли қиз онасининг сўзларига кўра, ўғирлик қилган эркак Ш. К. шу куни жуда кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилган бўлган. Қизалоқ пахта даласидан қочиб, уйига қайтиб келиб, онасини уйғотган ва бўлган воқеани онасига айтиб берган.
«Эртаси куни қизимни шифокорларга кўрсатдим. Экспертиза натижаларига кўра, қизим соғлом экан. Фақат мия чайқалиши ва боши ҳамда қулоғидан лат егани ва шикастлангани маълум бўлди».
«Оллоҳимга минг шукур, қизим ўша номарднинг қўлидан қочиб қутулди. Лекин ҳозирги аҳволи яхши эмас. Икки кундан бери овқатлангани йўқ. Нон берсак емайди, ‘кўнглим айнийди’ деб айтяпти. Ухла десам, фақат ётади. Ухлай олмайди»,- дея гапиради қизнинг онаси.
«Ҳамма менга қизингни номусини ўйламадингми, деб айтди»
«Ҳамма менга гапиряпти, ‘қизингизни келажагини ўйланг’ деяпти. Мен нега яшириб ўтиришим керак экан? Менинг эрим ҳали ҳам ҳар куни ёнимда. Ҳеч қаерга кетгани йўқ. Аммо бошқаларнинг турмуш ўртоғи Россияга ишлагани кетган. Тошкентга кетганлари бор. Ойликка ишлайди, 15 кунда бир келадигани бор. Эртага у номард мендан ўтиб бошқаларнинг болаларига кўз олайтирмайдими? Мен қандай қилиб бу жиноятни ёпиб ўтиб кетишим керак? Мен бу ҳолатни ошкор қилишим керак. Ўзбекистонда шундай одам бор. Билиб қўйишсин. Мен буни ёполмайман. Жазосини олиши керак у эркак»,- дейди қизнинг онаси С.Э.
«Nasafnews» мухбири ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати рҳбари Ирода Расулова билан суҳбатлашди.
Маълум бўлишича, С.Э.нинг 2021 йил 29 август куни туман ИИБ бошлиғи номига ёзган аризаси туман ИИБ навбатчилик қисмида белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.
«Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида фуқаро Ш.К.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисмида ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноят аломатлари аниқланганлиги сабабли, мазкур ҳолат юзасида Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан юқоридаги моддалар билан фуқаро Ш.К.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишида гумон қилинувчи Ш.К Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Ҳозирда ушбу жиноят иши юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда»,- дейди биз билан суҳбатда Ирода Расулова.
«Nasafnews» ҳолат юзасидан қизнинг онасидан видеоинтервью ҳам олган. Видеода воқеа ҳақида аниқ ва кўпроқ маълумот берилади.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, Мединскийнинг сўзларига кўра, Истанбулдаги сўнгги музокаралар арафасида Россия стратегик авиациясига қилинган ҳужум музокараларга салбий таъсир кўрсатмаган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.
Аввалроқ Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқланган ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилган.