Қадимда мисрликлар мушукни муқаддас ҳайвон деб ҳисоблашган ва унга зарар етказган одамлар қаттиқ жазоланиши, ҳатто ўлимга маҳкум этилиши мумкин бўлган.
Милоддан аввалги ХI асрда форсликлар Миср маданиятини яхши ўрганган ва кейин уларга қарши уруш бошлаган.
Милоддан аввалги 525 йилда қадимги Мисрнинг Пелузий шаҳри яқинида Камбиз II бошчилигидаги форс қўшинлари Миср фиръавни Псамметих III аскарлари билан учрашди. Миср қўшинлари форслардан сон жиҳатдан устун бўлган, шунингдек уларнинг ортида мустаҳкам Пелузий шаҳар-қалъаси жойлашган эди. Бундан ташқари, Нил бўйида жойлашган фиръавн қўшинлари мудофаа бўйича ҳам устунликка эга эди. Aммо Псамметих III қақшатқич мағлубиятга учраган ва мамлакатни душманлар қўлига топшириб, пойтахтга чекинишга мажбур бўлган. Мисрликлар форсларга камондан ҳам ўқ уза олмаган, найза ва қилич билан ҳам ҳужум қила олмаган. Бунга эса форсларнинг қалқон сифатида мушуклардан фойдалангани сабаб бўлган. Улар қўлларига қалқоннинг ўрнига мушук кўтариб олган ва душман яқинлаши билан уни мисрликларга қараб улоқтиришган. Мисрда мушук муқаддас ҳайвон деб қаралгани сабаб улар мушукларга зарар етказа олмаган ва форс аскарларидан қочишга мажбур бўлган. Шундай қилиб форслар усталик билан ўзларидан бир неча баравар кўп бўлган миср қўшинларини мағлуб этган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти кетма-кет муваффақиятсизликлар ва кийиниш хонасидаги доимий жанжаллар фонида таркибни жиддий тарзда қайта кўриб чиқишга қарор қилди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.