Қизил қалампир нафақат фойдали, балки тиббий, шунингдек, косметик хусусиятларга эга бўлган маҳсулот ҳисобланади. Олимлар гигиеник муаммоларни бартараф этишда қизил қалампирлардан меъёрида фойдаланишни маслаҳат беришади.Қизил қалампир Жанубий Америкада ўстириладиган энг яхши маҳсулотлар қаторида туради. Бу ерда бошқа озиқ-овқатлар қатори шоколадга ҳам қалампир қўшилади. Чунки, у депрессиядан қутқарувчи воситалардан биридир.
Қалампир ўлим хавфини 14 фоизга қисқартиради. Бунга саратон, нафас, юрак, қон-томир тизимидаги касаликларни мисол қилиб келтириш мумкин. Унинг таркибида 12 хил витамин ва 10 хил микро ва макро элементлар мавжуд.
Қалампирнинг барча турлари танадаги калорияни парчалаш хусусиятига эга. Овқатни тез ҳазм бўлишига ёрдам беради. Шу сабабли уни таом билан биргаликда истемол қилиш ортиқча вазндан азият чекадиган инсонларга кўпроқ фойда келтиради.
беморни ҳушига келтиришда, нафас олишни нормаллаштиришда, таъм билиш сезгиларини қайтаришда биринчи ёрдам сифатида қўлланилади.
Қизил қалампирни уй шароитида қайнатиб, сувини соч илдизларига суртиш тавсия қилинади. Бунда толалар мустаҳкамланади, соч тўкилиши камаяди.
Қалампирни кўп истеъмол қилиш қуйидаги ҳолатларда тавсия этилмайди:
ошқозонда яра бўлса;
жигар ёки буйраклар касалланган бўлса;
тана диабет билан курашаётган бўлса;
аллергияга мойиллик кузатилганда;
узоқни кўриш билан муаммолар юзага келганда.
Қалампирни меёридан ортиқ истеъмол қилиш оғиз ва томоқ шилиқ қаватини шикастлайди. У кўзга тегиб кетгудек бўлса, анча вақтгача ачишиш, ёшланиш ва хира кўришга сабабчи бўлади. Бироқ овқатланиш жараёнида кам миқдорда истеъмол қилиш иштаҳани очиш билан бир қаторда, ҳазм фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олади.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.