Жо Байдендан тортиб Владимир Путингача бўлган жаҳон етакчиларининг ҳаракатларини уларнинг тансоқчилари ишлатадиган фитнес иловаси орқали онлайн кузатиш мумкин, деб топди Le Monde.
Франция газетасининг суриштируви шуни кўрсатдики, Россия, Франция ва АҚШ президентлари хавфсизлик хизматларининг баъзи агентлари Страва фитнес иловасидан фойдаланмоқда. Унинг 125 миллион фойдаланувчиси бор, у асосан югурувчилар ва велосипедчилар томонидан ўз машғулотларини ёзиб олиш ва ҳамжамият билан маълумот алмашиш учун ишлатилади.
Le Monde журналистлари Путиннинг хавфсизлигига масъул бўлган ва Стравада оммавий аккаунтларга эга бўлган Федерал қўриқлаш хизматининг олтита ходимини аниқлади. Уларнинг ҳаракатини, шу жумладан, касбий саёҳатлар пайтида онлайн кузатиш мумкин бўлган.
Бундай шахсий қўриқчилар Франция президенти Эммануэл Макроннинг қўриқлаш хизмати (12 киши) ва АҚШ Махфий хизматида (26 киши) янада кўпроқ.
Жисмоний соқчилар фойдаланадиган техника улар қўриқлаётган одамларни кузатиш имконини бераётгани биринчи марта эмас. «Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал»нинг собиқ мухбири Байрон Тау «Назорат воситалари: технологиялар ва ҳокимиятнинг яширин иттифоқи янги Америка полиция давлатини қандай яратмоқда» китобида таъкидлаганидек, Америка махсус хизматлари Путиннинг ҳаракатларини кузатишни ўрганган.
Улар Пентагон пудратчиси томонидан 600 000 долларга ишлаб чиқилган ва мақсадли реклама орқали смартфон эгаларининг жойлашувини кузатиш имконини берувчи дастурдан фойдаланган. Путин смартфондан фойдаланмагани сабабли, америкаликлар президент билан бирга ҳаракатланаётган унинг атрофидаги одамларнинг телефонларини кузатиб боришган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.