Путин Ёқутистон ўрмонларида ёнғин пайтида сунъий ёмғир ёғдириш технологияларини қўллашга топшириқ берди.
Путин РФ ҳукумати ва Ёқутистон республикаси раҳбарига ўрмон ёнғинларини олдини олиш учун ёғинларни сунъий равишда чақириш бўйича чора тадбирларни амалга ошириш ва буни шу мавсум амалда қўллаш бўйича кўрсатма берди.
Бажарилган ишлар бўйича ҳисобот жорий йилнинг 15 декабрида топширилиши белгилаб қўйилди.
Ўтган йили Сибир ўрмонларидаги ёнғинлар Россия тарихида мисли кўрилмаган зарарларни олиб келди. Аҳоли ва ёнғинни бартараф этиш тузилмалари ўрмондан узоқда жойлашгани учун ёнғинларни ўчириш имкони йўқ эди.
Ушбу йил апрель ойидаги аномал иссиқ кунлар Россия шарқида ҳар доимгидан олдинроқ ўрмон ёнғинларини аланга олишига олиб келди.
Россия ҳукумати томонидан ўрмонларда ёнғинни ўчириш учун самолётлар ёрдамида ҳавони совутиш усули орқали ёмғир ёғдириши технологиясини қўллаш режалаштирилмоқда. Аммо, бу усулни қўллашга қаршилар ҳам бор. Хусусан, Россия Фанлар Академияси атмосфера физикаси илмий тадқиқот институти директори шулар қаторида.
''Сунъий ёғин чақириш бутун дунёда баҳс-мунозарали технологик ҳодиса бўлиб, Росгидрометнинг ЯК-42 Д самолётларининг пуркаш усули билан атмосферага кенг кўламли ва узоқ муддатли таъсири фойдадан кўра кўпроқ зарар келтириши мумкин'' дейди, атмосфера физикаси илмий тадқиқот институти директори И.Мохов.
Масалан, самолётлар ёрдамида ҳавони сунъий совутиш орқали ёмғир ёғдириш, қўшниларда қурғоқчиликни кучайтиради. Москвада ўтказилган парад тадбирларида шунга ўхшаш ҳодиса қайд этилган.
Олимнинг фикрича, ўзи шундоқ ҳам иқлим ўзгариш даврида минтақаларда ёғингарчилик нотекис тақсимланиши йилдан йилга ортмоқда. Туташ минтақаларда қурғоқчилик билан бир қаторда сув тошқинлари фаоллашаётган минтақалар сони ортмоқда. Нотўғри ўйланган атмосфера жараёнларига аралашув ҳолатни батдар абгорлаштириши, синоптик жараёнларнинг мувозанатли ҳаракатларини ўзгартириб юбориши мумкин.
Бутун дунё ёғин ёға олмаётган нам ҳаво оқимига қуруқ муз, суюқ азот ва кумуш ёдид усулларини қўллаш орқали ёғин ёғдиришни самарали усул деб ҳисоблайди.
