Путин ва Эрдўғон Россия гази учун тўловни рублда бошлашга келишиб олди

Путин ва Эрдўғон Россия гази учун тўловни рублда бошлашга келишиб олди

Томонлар ғалла бўйича келишувни ҳам тўлиқ амалга ошириш зарурлигини таъкидладилар

Россия ва Туркия Россия гази учун тўловни рублда тўлашга ўтмоқда.

Бош вазир ўринбосари Александр Новак журналистларга жума куни икки давлат президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Сочида бўлиб ўтган музокараларида келишувга эришилганини айтди.

“Президентлар газни қисман етказиб беришни йўлга қўйишга ва унинг нархини рублда тўлашга келишиб олдилар”, — деди Новак.

Унинг эслатишича, Россия ҳар йили Туркияга 26 миллиард куб метрга яқин газ етказиб беради.

"Биз аста-секин миллий валютада тўловга ўтмоқдамиз, етказиб беришнинг бир қисми аллақачон рус рублида тўланади. Бу ҳақиқатан ҳам янги имкониятлар очадиган янги босқич, жумладан, пул-молиявий муносабатларимизни ривожлантириш учун", - деб таъкидлади Новак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!