Путин ўз сайловолди штабида келди ва бир соатлик матбуот анжуманида иштирок этди
Владимир Путин ўз сайловолди штабида келди ва бир соатлик матбуот анжуманида иштирок этди.
Путиннинг матбуот анжуманида билдирган асосий фикрлари:
◾️Ватан мудофаасини таъминлашда ўзини аямаётган аскарларимизга алоҳида ташаккур билдираман;
◾️Россияни ривожлантириш бўйича барча режалар албатта ҳал қилинади ва мақсадларга эришилади;
◾️ Мамлакатдаги ҳокимият асоси рус халқидир;
◾️Қуролли кучларни янада кучайтиришимиз керак, бу ҳозирда яхши суръатда кетмоқда;
◾️Биз қўлимизда қурол билан фуқароларимиз манфаатларини ҳимоя қилишга мажбурмиз;
◾️"Россия кўнгиллилар корпуси" хоин Власов армияси билан тенг, уларнинг тақдири қандай якунлангани ҳаммага маълум;
◾️ Айни дамда Россия Федерациясининг чегарадош вилоятларига ҳужумлар давом этмоқда, "Россия кўнгиллилар корпуси"нинг ҳужум қилган 1,5 минг нафар аъзосидан 800 га яқини йўқ қилинди;
◾️ Cайлов пайтида бюллетенларга зарар етказганлар жиноий жавобгарликка тортилади, ҳуқуқ-тартибот идоралари қонунга мувофиқ ҳаракат қилади;
◾️ Тайван Хитой Халқ Республикасининг таркибий қисми;
◾️ Биз тинчлик музокаралар тарафдоримиз. Бу душманнинг ўқ-дорилари тугаб бораётгани сабабли эмас;
◾️ Навалний оламдан ўтди, бу қайғули воқеа;
◾️ Навалнийни Ғарб давлатларидан биридаги шахсга алмашиш фикри бор эди, мен бунга рози бўлдим. Навалнийни қайтиб келмаслиги шарти билан алмашмоқчи эдик, лекин унинг ўлими содир бўлди, ҳаёт шундай;
◾️Россия Федерацияси ва НАТО ўртасидаги зиддият учинчи жаҳон урушига бир қадам қолишига сабаб бўлади.
