Россия ядро қуролини Беларусда жойлаштириш 7-8 июль кунлари бошланади. Унгача зарур иншоотларни тайёрлаш жараёни якунланиши керак. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Сочида беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенко билан норасмий учрашувда айтиб ўтди.
«Ҳаммаси режа бўйича кетмоқда. Биласизми, 7—8 июль кунлари тегишли объектларни тайёрлаш ишлари якунланади ва биз зудлик билан Беларус ҳудудида тегишли қурол турларини жойлаштириш бўйича чора-тадбирларни бошлаймиз», деди Россия давлат раҳбари.
25 май куни Беларус мудофаа вазири Виктор Хренин ва Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Минскда Россиянинг стратегик бўлмаган ядро қуролларини Беларус ҳудудидаги махсус омборхонада сақлаш тартибини белгиловчи ҳужжатларни имзолаган эди.
Хренин Минск Россия Федерацияси билан ҳарбий соҳада стратегик иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини айтди. «Стратегик бўлмаган ядровий қуролларни жойлаштириш биз учун дўстона бўлмаган мамлакатларнинг агрессив сиёсатига самарали жавобдир», деди у.
Ўз навбатида, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг таъкидлашича, Россия Беларус ҳудудида стратегик бўлмаган ядро қуролларини жойлаштирса-да, «уларни назорат қилиш ва ундан фойдаланиш қарори Россия томонида қолади».
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.