Исроил армияси 65 кундан бери ишғол остидаги Ғарбий Соҳилдаги Тулкерим шаҳри ва худди шу номдаги қочқинлар лагерига ҳужумларини давом эттирмоқда.
Фаластиннинг расмий ахборот агентлиги WAFA маълумотларига кўра, Исроил ҳарбийлари тинч аҳолини уйларидан бостириб, ҳибсга олиш ва мажбуран қувиб чиқариш ҳамда мулкларини йўқ қилишда давом этмоқда. Шаҳарга қўшимча кучлар ўтказилмоқда.
Лагерь деярли бутунлай эвакуация қилинган. Бундан ташқари, Ҳадай ва Рабай маҳаллалари ҳам мажбуран эвакуация қилинган.
Хабар қилинишича, ишғол кучлари қочқинлар лагери инфратузилмасини бутунлай вайрон қилган.
Исроил аскарлари 52 кундан бери ҳужум остида қолган Нур Шамс қочқинлар лагерига ҳам ҳужум қилмоқда.
19 январь куни Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирганидан икки кун ўтиб, Исроил армияси ишғол остидаги Ғарбий Соҳил шимолидаги қочқинлар лагерларига "Темир девор операцияси" деб номланган ҳужум бошлади. 21 январдан бери давом этаётган ҳужумларда ўнлаб фаластинликлар ҳалок бўлди, юзлаб одамлар ҳибсга олинди.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина нодир ер ресурсларига Киев учун ҳақоратли шартлар асосида кириш ҳаракатларига ва Россиянинг Трамп билан савдолашишда ўз захираларидан фойдаланишга интилиши фонида сенсацион ҳодиса юз берди.
Трампнинг йирик божлар жорий этиши жаҳон бозорларининг кескин пасайишига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Bloomberg. Дунёнинг энг бадавлат 500 кишиси бир кунда уларнинг бойлиги 208 миллиард долларга камайганини кўрди, ярмидан кўпи ўртача 3,3 фоизга камайган.
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда Австрия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Беате Майнл-Райзингер ҳамда Германия ташқи ишлар вазирлигининг Европа ва иқлим масалалари бўйича давлат вазири вазифасини бажарувчи Анна Люрман баёнот берди.