Эроннинг марҳум Олий Раҳбари Али Хоманай Қўшма Штатлар билан музокараларга қарши эмас эди.
Бу ҳақда Эрон президенти Масуд Пезешкиан маълум қилди.
"12 кунлик уруш пайтида мен марҳум раҳбар билан бирга хизмат қилдим ва у музокаралар қандай олиб борилиши кераклиги ҳақида гапирди", деди Пезешкиан.
Унинг сўзларига кўра, Али Хоманай Қўшма Штатлар билан музокаралар зарурлигини таъкидлади: "Бироқ, ҳозир баъзилар музокаралар кераксиз деган фикрни тарғиб қилмоқдалар".
28 февраль куни Қўшма Штатлар ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошладилар ва бир нечта шаҳарларга ҳаво ҳужумларини уюштирдилар. Ўша куни Эроннинг Олий Раҳбари Али Хоманай ҳужумларда ҳалок бўлди. Қасос сифатида Эрон Исроил ҳудудига ва Форс кўрфазидаги Америка ҳарбий базаларига ҳужум қилди.
8 апрель кечаси Эрон, Қўшма Штатлар ва уларнинг иттифоқчилари сулҳ битимига эришдилар. Кейинчалик Трамп сулҳни номаълум муддатга узайтирди.
Можарони ҳал қилиш учун икки томон Покистонда музокаралар ўтказди, аммо 11-12 апрел кунлари бўлиб ўтган биринчи босқич ҳеч қандай натижа бермади.
Теҳронга босим ўтказиш учун АҚШ Эрон портларини ва Ҳормуз бўғози орқали ўтишни тўсиб қўйди. Ўз навбатида Эрон Форс кўрфазига қатновчи кемалар учун Ҳормуз бўғозини ёпилишини эълон қилди. Минтақадаги тез ўзгариб бораётган вазият глобал энергетика инқирозига олиб келди.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Британиянинг The Telegraph газетаси хабар беришича, бугунги кунда Россиянинг ўрта масофага учувчи «Орешник» баллистик ракетасини тўхтатиб қолиш имкони йўқ.
2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.
Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.
АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.
Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.