Путин Бердимуҳамедов билан энергетика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Путин Бердимуҳамедов билан энергетика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Россия президенти Владимир Путин Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали икки давлатнинг энергетика соҳасидаги амалий ҳамкорлигини муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

“Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари Россия-Туркманистон стратегик шериклигининг эришилган даражасини юқори баҳолаган ҳолда энергетика соҳасидаги амалий ҳамкорликнинг бир қатор аниқ масалаларини муҳокама қилдилар”, - дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!