"ПСЖ" раҳбарияти Мбаппенинг талабини бажармади

"ПСЖ" раҳбарияти Мбаппенинг талабини бажармади

RMC Sport хабарига кўра, "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўтган ёзда жамоага янги ҳужумчи келишини истаган.

Шу билан бирга, 23 ёшли футболчи ҳатто жамоада кўришни истаган футболчилар номини ҳам айтиб ўтди: Маркус Рэшфорд (Манчестер Юнайтед), Роберт Левандовски (Бавария, Барселона), Усмон Дембеле (Барселона) ёки Жанлука Скамакка (Сассуоло). Бироқ Париж клуби бу футболчилардан бирортасини ҳам олмаган.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Килиан Мбаппе парижликлар клуби билан 2025 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаган эди. Малум бўлишича, янги келишув билан Килианга Франция терма жамоасида кўпроқ ваколат берилган.

Аввалроқ, "ПСЖ" ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Неймар можарога қарамай, бир-бирини омма олдида муҳокама қилмаслик борасида ўзаро келишувга эришганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!