"ПСЖ" Месси билан ҳеч қачон ЕЧЛни юта олмаслиги ва бунинг сабаби айтилди

"ПСЖ" Месси билан ҳеч қачон ЕЧЛни юта олмаслиги ва бунинг сабаби айтилди

Собиқ футболчи Жейми Каррагер "ПСЖ" Чемпионлар Лигаси кубогини юта олмаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, Лионель Месси умуман футбол ўйнамаяпти. Каррагер, шунингдек, Неймар ва Килиан Мбаппе майдонда бор кучларини беришга тайёр эмасликларига шаъма қилди.

«"ПСЖ" ҳеч қачон Месси билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмайди. Чунки Месси шунчаки майдон бўйлаб сайр қилиб юрибди. Кубок учун курашаётган бошқа жамоалар рўйхатида бундай "сайёҳ"лар йўқ. "ПСЖ"да эса Мессидан ташқари яна иккита шундай "сайёҳ" бор”, деди Каррагер CБС журналистларига.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!